Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги
  • РУ
  • ЎЗ
  • EN
  • Вазирлик ҳақида
    • Вазирлик ҳақида
    • Ҳайъат
    • Раҳбарият
    • Бўш иш ўринлари
    • Вазирлик тузилмаси
    • Илмий-техник кенгаш
    • Марказий аппарат
  • Матбуот маркази
    • Янгиликлар
    • Эълонлар
    • Раҳбариятнинг чиқиш ва баёнотлари
    • Медиа-режа
    • ОАВ биз ҳақимизда
    • Ахборот хизмати билан боғланиш
    • Мурожаатлар статистикаси
    • Энергия самарадорлиги бўйича ахборот портали
    • Очиқ маълумотлар портали
    • Ўзбекистон қаҳрамони
  • ФАОЛИЯТ
    • Ривожланиш концепцияси ва инвестицион имкониятлар
    • Нефть ва газ тармоғи
    • Электр энергетика тармоғи
    • Атом энергетикаси соҳаси
    • Қайта тикланувчи энергия манбалари
    • Энергия самарадоролиги ва энергия тежамкорлиги
    • Энергетика соҳасида давлат назорати
    • Нефть ва газ соҳасида давлат назорати
    • Халқаро ҳамкорлик
    • Коррупцияга қарши кураш
    • Одоб-аҳлоқ қоидалари
    • Битимларни амалга ошириш гуруҳи
  • Ҳужжатлар
    • Қонунлар
    • Президент фармон, қарор ва фармойишлари
    • Ҳуқумат қарори ва фармойишлари
    • Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтган меъёрий ҳужжатлар
  • Боғланиш
  • Ёшлар иттифоқи
    • Фаолият
    • Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
    • Ташкилий тузилма
    • Янгиликлар
    • Фото лавҳа
  • Save Energy
    • Янгиликлар
    • Қоидалар
    • Танлов комиссияси
    • Ариза

Сайт бўйича қидирув

Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги
  • E-mail: info@minenergy.uz
  • Кўриниш

    A
    A
    A

    Шрифт ўлчами

    0% га катталаштириш
    0% га катталаштириш
  • РУ
  • ЎЗ
  • EN
  • Вазирлик ҳақида
    • Вазирлик ҳақида
    • Ҳайъат
    • Раҳбарият
    • Бўш иш ўринлари
    • Вазирлик тузилмаси
    • Илмий-техник кенгаш
    • Марказий аппарат
  • Матбуот маркази
    • Янгиликлар
    • Эълонлар
    • Раҳбариятнинг чиқиш ва баёнотлари
    • Медиа-режа
    • ОАВ биз ҳақимизда
    • Ахборот хизмати билан боғланиш
    • Мурожаатлар статистикаси
    • Энергия самарадорлиги бўйича ахборот портали
    • Очиқ маълумотлар портали
    • Ўзбекистон қаҳрамони
  • ФАОЛИЯТ
    • Ривожланиш концепцияси ва инвестицион имкониятлар
    • Нефть ва газ тармоғи
    • Электр энергетика тармоғи
    • Атом энергетикаси соҳаси
    • Қайта тикланувчи энергия манбалари
    • Энергия самарадоролиги ва энергия тежамкорлиги
    • Энергетика соҳасида давлат назорати
    • Нефть ва газ соҳасида давлат назорати
    • Халқаро ҳамкорлик
    • Коррупцияга қарши кураш
    • Одоб-аҳлоқ қоидалари
    • Битимларни амалга ошириш гуруҳи
  • Ҳужжатлар
    • Қонунлар
    • Президент фармон, қарор ва фармойишлари
    • Ҳуқумат қарори ва фармойишлари
    • Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтган меъёрий ҳужжатлар
  • Боғланиш
  • Ёшлар иттифоқи
    • Фаолият
    • Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
    • Ташкилий тузилма
    • Янгиликлар
    • Фото лавҳа
  • Save Energy
    • Янгиликлар
    • Қоидалар
    • Танлов комиссияси
    • Ариза
Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида қуёш электр станцияси ишга туширилди
  • Асосий
  • Матбуот маркази
  • Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида қуёш электр станцияси ишга туширилди

Маълумки, мамлакатимизда қайта тикланувчи энергия манбалари ва энергиядан оқилона фойдаланишга, шу жумладан қуёш энергиясидан фойдаланишга бўлган эътибор йил сайин ортиб бормоқда. Хусусан, охирги уч йилда ушбу соҳани ривожлантириш учун ўнга яқин қарор ва “Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинганлиги бунга яққол мисол бўла олади.


Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетининг Тошкент шаҳридаги филиалига Республикамизда аккумуляторсиз 100 кВт қувватдаги тармоқ қуёш электр станцияси ўрнатилди. Университетнинг ётоқхонаси ва биноларнинг иссиқ сув таъминоти учун эса қуёш сув иситгичлари ўрнатилди. Университет ҳовлисини эса автоном қуёш ёритгичлари ёрдамида тўлиқ ёритилмоқда. Бир сўз билан айтганда университетда нафақат энерготежамкор технологиялардан фойдаланилган балки тежамкорлик билан фойдаланиладиган энергия ҳам қайта тикланувчи қуёш энергияси ёрдамида ишлаб чиқарилмоқда.

Ушбу қуёш электр станциясининг афзаллиги шундаки, куннинг кундузги вақтида қуёш панеллари ёрдамида ишлаб чиқилган электр энергиясини университет фойдаланаётган ички электр тармоғига параллель равишда қўшилади. Бунинг натижасида қуёш электр станцияси ишлаб чиққан электр энергияси миқдорича қувват ҳудудий электр тармоқларидан олиниши камаяди.


Аҳамиятлиси, дам олиш кунлари ҳамда талабаларнинг ёзги таътил вақтида университетда қуёш станцияси ёрдамида ишлаб чиқилган энергияга эҳтиёж бўлмаса электр энергиясини ҳудудий электр тармоқларига белгиланган таърифда сотилади.

Қуёш станциясининг ўрнатилган майдони 1 200 квадрат метр бўлиб, ҳар бирининг қуввати 350 Вт бўлган 288 дона Республикамизда ишлаб чиқилган қуёш панелларидан иборат.

Станциянинг бир йилда ўртача ишлаб чиқадиган электр энергияси миқдори 220 000 кВт соат, 25 йилдан кўп ишлаш вақтида эса станция 5 млн. кВт соатдан ортиқ электр энергияси ишлаб чиқаради.

Қуёш станциясига сарфланган маблағнинг 25 йиллик ишлаб чиқарилган электр энергиясига нисбатини оладиган бўлсак, мазкур электр станцияси ишлаб чиқарган 1 кВт соат электр энергиясининг нархи 157 сўмни ташкил қилади.


Ушбу станцияга SUN-HIGHTECH корхонаси 7 йил кафолат беради, бу муддатда эса қуёш станцияси ўзига сарфланган маблағни тўлиқ қайтаради. SUN-HIGHTECH корхонаси Юнусобод кичик саноат зонасида 2021 йилда 100 МВт қувватдаги қуёш панелларини ишлаб чиқарувчи замонавий ишлаб чиқариш линиясини ўрнатиш орқали, кейинги йилларда ўрнатиладиган қуёш станцияларининг ўзини оқлаш муддатини беш йилгача камайтиришни мақсад қилган.

Ушбу қуёш электр станциясининг яна бир афзаллиги шундан иборатки, станцияда республикамизда илк бор кунлик, ойлик ва йиллик ишлаб чиқарилган электр энергияси миқдорини онлайн, мобил илова ёки сайт орқали кузатиб бориш имконини берувчи тизим ўрнатилган.

Университетга ҳар бирининг ҳажми 200 литрдан иборат, умумий ҳажми 7 000 литр бўлган республикамизда ишлаб чиқарилган қуёш сув иситгичлари ўрнатилган.

Ушбу қуёш сув иситгичлари йил давомида 2 000 000 литрдан ортиқ иссиқ сув ишлаб чиқарса, бутун ишлаш вақти давомида қарийб 100 000 метр кубдан ортиқ табиий газни иқтисод қилади. Ушбу қуёш сув иситгичлари табиий беш йилга қолмасдан ўзига сарфланган маблағни тўлиқ қайтаради.

Электр энергиясига бўлган талаб йил сайин ортиб бориши сабабли, электр энергиясига бўлган талабни қондириш мақсадида мамлакатимизда мавжуд электр станцияларининг электр блоклари модернизация қилинмоқда, бундан ташқари янгидан янги электр станциялари ишга туширилмоқда. 


Шунга қарамай Республикамизда баъзи вақтларда электр энергияси етишмовчилиги кузатилмоқда. Мамлакатимиздаги мавжуд биноларнинг миллионлаб квадрат бўш турган томидан оқилона фойдаланилса Республика энергетика тизимига юзлаб мегават янги электр станцияларини қўшиш мумкин.

Юқоридаги каби қуёш станцияларининг ортиб бориши эса ҳудудий электр тармоқларида ва трансформатор пунктларида электр юкламасининг камайишига, иқтисод қилинган электр энергияси эса бошқа истеъмолчиларни ишончли электр энергияси билан таъминланишига, трансформатор пунктларида юкламаларнинг камайиши натижасида уларга кўрсатиладиган эксплуатацион харажатларнинг камайишига, электр тармоқларида юзага келадиган йўқотишларнинг камайишига ва энг асосийси қуёш электр станциялари ўрнатиладиган индувидуал объектларда электр энергиясига бўлган харажатларнинг бир неча баробар камайишига, иссиқлик электр станцияларида ёқиладиган кўмир ва табиий газни тежашга олиб келади.

Катта қувватдаги электр энергияси истеъмол қиладиган кластерлар, саноат корхоналари, текстил фабрикалари, саноат миқёсидаги музлатгичлар ва бошқа тадбиркорлик субъеткларида бундай қуёш станцияларининг ўрнатилиши маҳсулот тан нархининг тушишига олиб келади. Бундан ташқари Республикамизда кичик ва ўрта қувватдаги қуёш электр станцияларининг оммавий ўрнатилиши ўн минглаб янги иш ўринларини яратади.


Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

20.02.2021
125
Охирги янгиликлар
Тендерда қатнашиш учун таклифнома
26.02.2021
310
Танлов иштирокчиси учун анкета шакли
15.02.2021
364
17-18 февраль кунлари мамлакатимизда Гидроэнергетика соҳасида йирик форум ва кўргазма ўтказилади
15.02.2021
209
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги
  • Вазирлик ҳақида
    • Вазирлик ҳақида
    • Ҳайъат
    • Раҳбарият
    • Бўш иш ўринлари
    • Вазирлик тузилмаси
    • Илмий-техник кенгаш
    • Марказий аппарат
  • Матбуот маркази
    • Янгиликлар
    • Эълонлар
    • Раҳбариятнинг чиқиш ва баёнотлари
    • Медиа-режа
    • ОАВ биз ҳақимизда
    • Ахборот хизмати билан боғланиш
    • Мурожаатлар статистикаси
    • Энергия самарадорлиги бўйича ахборот портали
    • Очиқ маълумотлар портали
    • Ўзбекистон қаҳрамони
  • ФАОЛИЯТ
    • Ривожланиш концепцияси ва инвестицион имкониятлар
    • Нефть ва газ тармоғи
    • Электр энергетика тармоғи
    • Атом энергетикаси соҳаси
    • Қайта тикланувчи энергия манбалари
    • Энергия самарадоролиги ва энергия тежамкорлиги
    • Энергетика соҳасида давлат назорати
    • Нефть ва газ соҳасида давлат назорати
    • Халқаро ҳамкорлик
    • Коррупцияга қарши кураш
    • Одоб-аҳлоқ қоидалари
    • Битимларни амалга ошириш гуруҳи
  • Ҳужжатлар
    • Қонунлар
    • Президент фармон, қарор ва фармойишлари
    • Ҳуқумат қарори ва фармойишлари
    • Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтган меъёрий ҳужжатлар
  • Боғланиш
  • Ёшлар иттифоқи
    • Фаолият
    • Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
    • Ташкилий тузилма
    • Янгиликлар
    • Фото лавҳа
  • Save Energy
    • Янгиликлар
    • Қоидалар
    • Танлов комиссияси
    • Ариза
Маълумотлардан фойдаланилганда
www.minenergy.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт
© Барча ҳуқуқлар ҳимояланган 2019 - 2021 ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ВА ГАЗ ТАЪМИНОТИ БИЛАН БОҒЛИҚ САВОЛЛАР ЮЗАСИДАН МУРОЖААТ МАНЗИЛЛАРИ РЎЙХАТИ
  • Ишонч телефони 71-236-38-22
  • Иш тартиби: 9:00 дан 18:00 гача
  • Тушлик: 13:00-14:00
  • Қабул кунлариДушанба - Жума
  • Call марказ - 1154 (электр энергияси бўйича)
    - 1104 (газ таъминоти бўйича)
Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг