БАА компанияси Навоий вилоятида қуёш фотоэлектр станцияси қуришни бошлади
«Masdar» компанияси (БАА) Навоий вилоятининг Кармана туманида қуёш фотоэлектр станцияси (ФЭС) қурилишига киришди.
Қуввати 100 МВт бўлган ФЭС қурилиши лойиҳаси давлат-хусусий шериклиги асосида амалга оширилмоқда. Мазкур электр станциясининг ишга туширилиши жорий йилнинг октябрь ойига режалаштирилган. У қайта тикланувчи энергия манбалари (ҚТЭМ) асосида фаолият юритувчи саноат миқёсидаги илк генерация қилинадиган электр станцияси бўлади.
Қурилиш майдончасида объект қурилиши учун зарур бўлган барча инфратузилма мавжуд. Қурилиш жойидан тайёрланган фотоҳисобот билан танишишингизни тавсия этамиз.
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати
06.01.2021
2051
Охирги янгиликлар