Афғонистонда тинч ҳаётни ўрнатиш мақсадида Ўзбекистон ва Афғон Ислом Республикаси ўртасида электр энергиясини етказиб бериш юзасидан ҳукуматлараро келишув имзоланган.
Унга кўра томонларнинг мажбуриятлари аниқ белгиланган бўлиб, ушбу келишувга асосан йиллик 2 миллиард 200 миллион киловатт соат электр энергиясини етказиб бериш кўзда тутилган.
Мазкур келишув доирасида етказиб берилаётган электр энергияси ички бозорга салбий таъсир кўрсатмаслигини таъминлаш мақсадида, қўшни давлатлар энерготизимларидан ҳам қўшимча импорт қилиниб, Афғонистонга унинг бир қисми экспорт қилинмоқда.
Таъкидлаш жоизки Марказий Осиё мамлакатларининг ягона энерготизими Афғонистон энерготизими билан фақатгина Ўзбекистон орқали боғланган, яъни ягона энерготизим мамлакатларида ишлаб чиқарилган электр энергияси фақатгина Ўзбекистон орқали экспорт қилиниши мумкин.
Ушбу мавзулар юзасидан турли интернет нашрлар ва ижтимоий тармоқлардаги музокаралар айрим холларда нотўғри рақамлар ва фактларга асосланган бўлиб, хақиқий холатни акс эттирмаяпти.
Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати