Ҳурматли истеъмолчилар!
Жорий йилнинг 25 февраль куни истеъмолчиларни ёқилғи-энергия ресурслари билан таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда 26 февраль кунидаги чора-тадбирлар тўғрисида маълумот бериб ўтамиз.
Хусусан, 25 февраль куни иссиқлик электр станциялари ва гидро электр станциялари орқали 214 миллион 400 минг киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Шундан республика истеъмолчиларига 208 миллион 800 минг киловатт соат электр энергияси етказиб берилди.
Шунингек, сутка давомида ҳудудий газ таъминоти корхоналари томонидан истеъмолчиларга жами 107 миллион 541 минг куб метр табиий ва 1 минг 922 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди.
Истеъмолчиларни кўмир ва брикет маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида 25 февраль куни “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти томонидан 12 минг 51 тонна кўмир маҳсулотлари ҳудудларга етказиб берилди.
Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманидаги “Қашқадарё” ГТСдан келувчи юқори босимли газ қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли, бугун, 26 февраль куни соат 09:00 дан 18:00 га қадар тумандаги “Бойгули”, ”Тортувли” ва “Ҳ.Олимжон” МФЙ ларидаги 2017 та аҳоли ҳонодонларда табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилди. Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланди.
Корхоналарда қазиб чиқариш ва ишлаб чиқариш ишлари режалаштирилган режимда олиб борилмоқда. Барча корхоналарда 24 соатлик навбатчилик ташкил қилинган.
Эслатиб ўтамиз, электр энергияси таъминоти билан боғлиқ масалалар бўйича 1154 ҳамда газ таъминоти масалалари бўйича 1104 қисқа телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.