2020 йил бошидан буён «Jizzakh Petroleum» МЧЖ ҚК томонидан Фарғона нефтьни қайта ишлаш заводи (ФНҚИЗ)ни реконструкция ва модернизация қилиш бўйича кенг миқёсли лойиҳа амалга оширилмоқда.
“Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясига мувофиқ Индустрия 4.0 (тўртинчи саноат инқилоби) илғор рақамли технологияларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу технологиялар ФНҚИЗга реал вақт режимида интеллектуал тизимлар орқали бошқариладиган автоматлаштирилган рақамли ишлаб чиқаришга тўлиқ ўтиш имконини беради.
Халқаро экспертлар кўмагида ФНҚИЗ 2020 йилни корпоратив ахборот тизимлари борасида дунёда етакчи ҳисобланган SAP компанияси билан глобал шартнома имзолаш билан якунлади.
Шартнома доирасида корхонада тўртинчи авлод ERP синфи тизими (ингл. Enterprise Resource Planning, корхона ресурсларини режалаштириш) -SAPS/4HANA жорий этилиб, у ФНҚИЗга ишлаю чиқаришнинг юқори кўрсаткичлари, муҳим бизнес-жараёнларни автоматлаштириш ва боғлиқлигини таъминлашга ёрдам берувчи рақамли ядро вазифасини ўтайди. Уни жорий этишдан олинган натижалар комплекс характерга эга бўлиб, натижада молиявий ва ишлаб чиқариш фаолияти шаффофлиги, хавфсиз меҳнат маданияти, шунингдек хорижий инвесторлар ишончи ортади. Тизимни жорий этиш билан боғлиқ энг муҳим натижаларидан бири атроф-муҳит муҳофазаси масалаларига эътиборни кучайтиришдир.
SAPS/4HANA интегратори «АТ Профессионал ечимлар - ITPS» (Россия) компанияси гуруҳи ҳисобланади. ITPS компаниялар гуруҳи Лукойл, Ўзбекнефтьгаз, Газпром, Роснефть, Татнефть ва бошқа халқаро компаниялар билан ишлаш тажрибасига эга.
Ernest&Young аудиторлик ташкилоти МСФО стандартлари бўйича молиявий ҳисобот тайёрлаш методологиясини ишлаб чиқиш бўйича маслаҳатчи сифатида жалб қилинган.
Бугунги кунда «Фарғона НҚИЗ» МЧЖ нефтьни қайта ишлашнинг ёқилғи-мой йўналиши бўйича ёнилғи-мойлаш материаллари ишлаб чиқариш бўйича Марказий Осиё минтақасидаги етакчи корхоналардан бири ҳисобланади.
Хизматларга доир батафсил маълумотлар (Маҳсулот, Толлинг, Сервис хизматлари) http://fnpz.uz/index.php/ru/ веб-сайтида жойлаштирилган.
ФНҚИЗ Матбуот хизмати