Истеъмолчилар томонидан электр тармоқларига ноқонуний уланиш, электр энергиясини коидаларга зид равишда фойдаланиш ҳолатлари ҳам мавжуд. Бу каби ҳолатларини аниқлаш ва уларга нисбатан тегишли чораларни кўриш юзасидан “Ўзэнергоинспекция” томонидан мунтазам равишда жойларда ўрганишлар ўтказилди.
Хусусан, 2021 йил I чорагида ўтказилган ўрганишлар давомида жами 166 та истеъмолчилар томонидан электр энергиясидан фойдаланишда қоидабузарликларга йўл қўйиб электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик ҳолатлари юзасидан тизимга етказилган зарар бўйича жами 1 млрд. 825 млн. сўм электр энергияси миқдори қайта ҳисоб-китоб қилинди. Бугунги кунда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан ундириш ишлари олиб борилмоқда.
“Ўзэнергоинспекция” Матбуот хизмати