Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 декабрдаги 1050-сон қарори билан “Электр тармоғи хўжалиги объектларини муҳофаза қилиш қоидалари” тасдиқланган бўлиб, унда электр узатиш тармоқларининг муҳофаза майдонлари қанча масофада эканлиги ва ушбу ҳудудларда қандай ишларни амалга ошириш мумкинлиги ёки бажариш мумкин эмаслиги тўғрисида барча талаблар баён этилган.
Аноним хабарга асосан “Ўзэнергоинспекция” Фарғона ҳудудий бўлими ва “Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари” АЖ Фарғона МЭТ филиали билан биргаликда 500 кВли Л-524 ҳаво электр узатиш тармоғи мухофаза зоналари навбатдан ташқари кўрикдан ўтказилди.
Ўрганиш давомида 500 кВли Л-524 ҳаво электр узатиш тармоғининг таянчи олдида тармоқнинг муҳофаза зонасида ҳудуддаги боғ эгаси томонидан навес қурилаётганлиги аниқланди.
Ушбу фуқарога шу жойнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 декабрдаги 1050-сон қарори билан тасдиқланган “Электр тармоғи хўжалиги объектларини муҳофаза қилиш қоидалари” талаблари, унга кўра муҳофаза зонасида қандай ишларни бажариш мумкин эмаслиги, аварияли ҳолат юз бериши натижасида электр тармоғининг сими узилиб ерга тушиши ва бу инсон ҳаёти учун хавфли эканлиги тўғрисида тегишли тушунчалар берилди.
Фуқаро юқоридагилар бўйича батафсил тушунча берилганлиги учун миннатдорчилик билдириб, қилган ишидан уятда қолганлиги айтди. Фуқаро барчадан узур сўраб, шу вақтнинг ўзида ўз ҳохишига биноан қураётган объектини бузиб ташлади.
“Ўзэнергоинспекция” Матбуот хизмати