Истеъмолчиларни электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш сифатини ошириш мақсадида олиб борилаётган модернизация ва реконструкция ишлари: 2 июль куни амалга оширилган ишлар — айрим ҳудудлар мисолида.
Самарқанд вилояти:
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича Пайариқ тумани “Гўзал” маҳалла фуқаролар йиғинида ўрта босимли газ тақсимлаш қурилмаси тўлиқ тафтишдан ўтказилди ва бўёқланди.
Туман сервис хизмати ходимлари томонидан тумандаги 258 та табиий ва 314 та суюлтирилган газ истеъмолчиларига, жами 572 та аҳоли хонадонларидаги газ ускуналарига техник хизматлар кўрсатилди.
Навоий вилояти:
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича Кармана тумани “Нарпай” қўрғонидаги 1 та юқори босимли ва 11 та ўрта босимли газ тақсимлаш қурилмалари техник кўрикдан ўтказилиб, иситиш мавсумида фойдаланиш учун хавфсиз ҳолга келтирилди.
Тошкент вилояти:
“Chinoztumangaz” газ таъминоти бўлими томонидан куз-қиш мавсумида истеъмолчиларга “зангориёқилғи”ни бир меъёрда беталофат етказиб бериш мақсадида бирқатор ишлар амалга оширилмоқда.
2021-2022 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича 485 дона ГТНни созлаш ва тафтишдан ўтказиш, 58,6 км газ қувурини текшириш, 13,2 км газ қувурида бўёқ ишлари, 109,9 км газ қувурини босим остида зичликка синаш ва ҳаво билан тозалаш, 1 дона ГТН ҳамда 1,3 км газ қувурида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, янги ўрнатилаётган газ ҳисоблагичларига техник хизмат кўрсатиш ва тегишли харажатлар газ таъминоти ташкилотлари томонидан амалга оширилмоқда. Бундан ташқари, қувурлар, газ фильтрлари, мурувват, адаптерлар ва пайвандлаш пайчалари ҳамда бошқа керакли ускуналар аҳоли хонадонларига бепул ўрнатилмоқда.
Андижон вилояти:
“Shahrixontumangaz” газ таъминоти бўлими томонидан мавжуд 254 та газ тақсимлаш қурилмасидан шу кунга қадар 187 донаси ГТҚ техник кўрикдан ўтказилди.
Шунингдек, мавсумга тайёргарлик жараёнида 2,4 км газ қувурлари бўёқланди. 4,8 км қувурлар ҳаво босими остида синалди ва тозаланди ҳамда 6,5 км ер ости газ қувурларининг ҳолати текширилди.
Тошкент шаҳри:
Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, табиий газ истеъмолчиларига, сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида, “Yakkasaroytumangaz” газ таъминоти бўлими томонидан Тошкент шаҳри Яккасарой туманида ҳам газ маъромлаш пунктлари (ГРП) бўёқланиб, назоратдан ўтказилмоқда.
Сирдарё вилояти:
“Обод қишлоқ” давлат дастурига киритилган ушбу маҳалланинг барча хонадонларига “Boyovuttumangaz” газ таъминоти бўлими томонидан замонавий электрон газ ҳисоблагичлари ўрнатилган.
Ҳозирги кунгача “Boyovuttumangaz” газ таъминоти бўлими томонидан Д-159 мм узунлиги 12 километр 600 метр юқори босимли газ қувурлари тартибга келтирилиб, бетон таянчларга ўрнатилди, қувур ҳимоя қисми бегона ўтлардан тозаланиб, 9 километр 100 метр газ қувури мос рангларда бўёқланди.
13 дона юқори ва ўрта босимли газ тақсимлаш қурилмаси техник тафтишдан ўтказилди. Бундан ташқари Д-57-76 мм узунлиги 3 километр 200 метр ўрта-паст босимли газ қувурлари таянчларга ўрнатилиб, тартибга келтирилди шундан, 2 километр 100 метр газ қувури бўёқланди.
Боёвут туманидаги яна бир “Обод қишлоқ” давлат дастурига киритилган “Навбаҳор” МФЙ бугунги кунда тўлиқ суюлтирилган газга мослаштирилган бўлиб, ушбу маҳалладаги 726 та хонадонга жами 1 094 дона маиший газ баллони тарқатилиб, суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминланмоқда.
Сирдарё вилояти:
Боёвут туманининг “Обод қишлоқ” дастури асосида ободоелаштириш ва бунёдкорлик ишлари кетаётган “Янгиобод” ҳамда “Навбаҳор” маҳаллаларидаги асосий муҳандислик тармоқларини янада яхшилаш мақсадида кенг кўламли таъмирлаш ишлари давом этмоқда.
Ушбу тадбирлар доирасида “Янгиобод” маҳалласининг “Пешқадам” кўчасига 29 дона темир-бетон устунлар ўрнатилган бўлса, “Навбаҳор” маҳалласининг “Шуъла” кўчасида 15 дона ва шу ҳудуднинг яна “Ниҳол” кўчасида ҳам 35 дона темир-бетон устунлари ўрнатилди.
Фарғона вилояти:
Фарғона шаҳар электр таъминоти корхонаси томонидан белгиланган тартибда мукаммал ҳамда жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Ҳусусан, 1299-сонли трансформатор пунктидан чиқувчи 0,4 кВли узатмаларни дарахт шоҳларидан тозалаш, салқи симлар таранглигини тортиш, таянчларни тик ва соз ҳолатга келтириш ҳамда носоз электр қурилмаларини янгисига алмаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Бу билан, шаҳарнинг “Гулистон” МФЙ ҳудудидаги истеъмолчиларининг электр энергияси таъминоти сифати яхшилашга эришилади.
Наманган вилояти:
Аҳолига сифатли электр энергияси етказиб бериш мақсадида, Поп туман электр таьминоти корхонаси ҳодимлари томонидан тумандаги “Қўштепа” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Обод қишлоқ” Давлат дастури асосида янги тармоқ тортиш ишларини амалга оширишмоқда.
Ҳозирда 4.7 км масофага янги электр тармоғини тортиш ҳамда 128 дона темир бетон таянчларни ўрнатилди. Қўшимча 250 кВА қувватга эга бўлган 2 дона трансформатор пункти ўрнатилиб монтаж қилиш ишлари давом эттирилмоқда.