Истеъмолчиларни электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш сифатини ошириш мақсадида олиб борилаётган модернизация ва реконструкция ишлари: 5 июль куни амалга оширилган ишлар — айрим ҳудудлар мисолида.
Тошкент вилояти:
Тошкент вилоятида бугунги кунда 5541 дона газ тақсимлаш қурилмаси техник тафтишдан ўтказилди, 6 дона газ тақсимлаш қурилмаси мукаммал таъмирланди.
Шунингдек, 356.1 км газ қувурлари махсус асбоблар ёрдамида текширилди ҳамда 882 км газ қувурлари ҳаво босими остида текширилди ва тозаланди.
Тошкент шаҳри:
2021-2022 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида, Чилонзор туманида 160 та газ маъромлаш пункти мавжуд бўлиб, шундан 87 таси техник тафтишдан ўтказилди. 12 та газ маъромлаш пункти бўёқланди. 5 таси мукаммал тамирланди. 1 та хонали газ маъромлаш пункти мукаммал таъмирдан чиқди. Ҳозирда “Бешқўрғон маҳалласидаги, “Бешқўрғон”, “3 тор Чорбоғ” кўчаларида жойлашган газ маъромлаш пунктлари (ГРП) бўёқланиб, назоратдан ўтказилмоқда.
Бухоро вилояти:
Қоракўл туманида 439 та газ тақсимлаш қурилмаси бўлиб, 17 таси юқори босимли, қолган 422 таси эса паст босимли газ маромлаш пунктлари ҳисобланади. Айни вақтга қадар 1 та газ тақсимлаш қурилмаси мукаммал таъмирланди, 165 таси эса техник кўрикдан ўтказилиб, тафтиш қилинди, шунингдек, уларда тўлиқ бўёқлаш ишлари олиб борилди.
Андижон вилояти:
Шу кунга қадар Асака туманидаги 178 та газ тақсимлаш қурилмалари техник кўрикдан ўтказилди. 6.8 км газ қувурлари бўёқланиб, 9.4 км ер ости газ қувурлари махсус асбоб ёрдамида текширилди.
Бўстон туманидаги “Гузар” МФЙ ҳудудида 2,9 км электр узатиш тармоқ ҳамда 2 дона трансформатор пункти қуриш режалаштирилган бўлиб, шу режа асосида 13 дона 0,4 кВли темир бетон таянчлар олиб келинди.
Шунингдек, “Сарик жўга” МФЙ ҳудудида эса 3.2 км электр узатиш тармоқ ҳамда 1 дона трансформатор пункти қуриш режалаштирилган, ҳозирда шундан 13 дона янги темир бетон таянчлар олиб келиб ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.
Жиззах вилояти:
Бугунги кунда 2021-2022 йиллар куз-қиш мавсумида аҳолини бир меъёрда табиий газ билан таъминлаш мақсадида “Sh.Rashidovtumangaz” газ таъминоти бўлими томонидан туманнинг “Раваллиқ” ҚФЙ ҳудудидан ўтган 159 диаметрли газ трубасини ер остига тушириш ҳамда “Тоқчилик” ҚФЙ ҳудудидаги 1000 дан зиёд хонадонлардаги газ таъминотини яхшилаш мақсадида амалий ишлар олиб борилмоқда.
Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов тумани, Умар МФЙ ҳудудидаги Қорасийроқ қишлоғида 800 метр 0,4 кВли электр узатиш ҳаво тармоқларини тортилмоқда. 0,4 кВ электр узатиш ҳаво тармоқлари учун 4 дона темир-бетон таянчлари ўрнатилган.
Бунда 80 та хонадоннинг электр энергияси таъминоти яхшиланмоқда.
Шунингдек, Янгиобод туманидаги Сармич МФЙ ҳудудида 11,8 км электр узатиш ҳаво тармоқлари ҳамда 2 дона 100 кВА трансформатор пунктини ўрнатиш ишлари режалаштирилган.
Шундан шу пайтгача 15 дона 10 кВли ва 5 дона 0,4 кВли электр узатиш тармоқлари учун темир-бетон таянчлари ўрнатилган. 800 метр 10 кВли ва 3100 метр 0,4 кВли электр узатиш ҳаво тармоқларини тортиш ишлари якунига етказилди. 2 дона 100 кВА трансформатор пункти ўрнатилган.