Ўзбекистон Энергетика вазирлиги электр энергиясига ўсиб бораётган талабни қондириш учун янги электр станцияларни қуриш муҳимлигини ҳисобга олган ҳолда, бу жараённинг экологик томонига алоҳида эътибор қаратмоқда.
Мисол учун, Навоий вилоятидаги қуёш фотоэлектр станцияси қурилиш майдонида “Тошбақаларни қутқариш” операцияси муваффақиятли ўтказилди. Лойиҳаси инвестори БAAнинг “Masdar” компанияси ҳисобланади.
Белгиланган қоидаларга риоя қилган ҳолда, худуддаги ишларни бажаришдан аввал, унинг ҳудуди – вақтинчалик тўсиқлар, маркировка ленталари ва бошқа чоралар ёрдамида аниқ белгиланган. Сўнгра тупроқни экологик жиҳатдан ўрганиш босқичи амалга оширилди. Бу ҳудудда Марказий Осиё тошбақаларининг қишлаши учун мос чуқурчалар аниқланган эди, шу муносабат билан 2020 йилнинг октабрь-ноябрь ойларида экологлар тупроқнинг юқори қатламларини синчиклаб очиб, қишлаётган тошбақаларни аниқлаш бўйича қидирув ишларини олиб бордилар.
Қидирув натижасида топилган 29 та тошбақа экологлар ва Давлат экология қўмитасининг вилоят ҳудудий бўлими билан келишилган баённомага асосан ҳарорат режимида назорат қилинадиган инкубаторга кўчирилди.
Экологлар тошбақаларни табиий шароитга янада кўпроқ мослаштириш мақсадида лойиҳа майдончасининг шимолий чегарасига туташ, яъни уларнинг собиқ жойлашган жойига яқин жойдаги мос ҳудудни белгилаш бўйича ишларни амалга оширдилар. Кейинчалик таклиф этилаётган ҳудуд Экология давлат қўмитасининг ҳудудий ваколатхонаси билан келишиш босқичидан ўтади.
Ўрта Осиё тошбақасининг ушбу тури март ойидан май ойигача фаол ҳаётда бўлиб, май ойининг охиридан бошлаб улар чуқурчаларда ухлашаётган бўлишади, шунинг учун тошбақалар айнан чуқурчалардан қидирилган. Хусусан, 2020 йил июнь ойида биринчи тадқиқот ишлари давомида ушбу ҳудудда ҳайвонлар топилмаган, чунки бу вақт тошбақалар учун ёзги қиш уйқуси даври ҳисобланади.
Тошбақалар уясининг сони ва зичлигини аниқлашнинг асосий усулларидан бири сифатида тошбақалар чуқурлари қўлланилади. Бунда ҳар бир тошбақа алоҳида ҳудудда бир нечта чуқурчалар қазиши мумкинлиги ҳисобга олинади, шунинг учун баҳолашнинг бу усули фақат таклиф этилаётган лойиҳа ҳудудидаги тошбақалар сонини тахминий аниқлашга олиб келиши мумкин, лекин кўпинча ортиқча баҳоланади.
Ҳар бир лойиҳа учун шунга ўхшаш тадқиқотлар амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати