Бугун, 27 ноябрь куни ижтимоий тармоқлар ҳамда сайтларда электр энергияси билан боғлиқ муаммо туфайли Тошкент метросининг «Ўзбекистон» йўналишидаги «Ғафур Ғулом», «Алишер Навоий» бекатларида ёритиш ускуналарида носозлик ҳамда эскалаторлар тўхтаб қолганлиги ва «Тошкентда ТВ орқали жонли эфирда кўрсатилаётган сайлов дебати электр ўчгани сабаб узилиб қолди» сарлавҳали материаллар эълон қилинди. Ушбу ҳолатлар юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Маълум бўлишича, бугун соат 10:42 да Шайхонтоҳур туманида жойлашган 35 кВли «Шайхонтоҳур» подстанциядаги юқори кучланишли «Шайхонтоҳур 1» йўналишли кабель тармоғи шикастланиши натижасида қисқа муддатли узилиш бўлган ҳамда шу заҳоти автоматик равишда заҳирадаги кабель тармоғига уланган. Соат 10:43 да электр энергияси тўла қувват билан узатила бошланган.
Худди шунингдек, ижтимоий тармоқларда «Тошкентда ТВ орқали жонли эфирда кўрсатилаётган сайлов дебати электр ўчгани сабаб узилиб қолди» сарлавҳали материаллар эълон қилинди. Маълум бўлишича, Ўзбекистон Миллий телевидениеси ҳам ушбу Шайхонтоҳур туманида жойлашган 35 кВли “Шайхонтоҳур” подстанция (Яъни метрополитен билан битта подстанция) орқали электр энергияси билан таъминланади. Метрополитенда заҳирадаги кабель тармоғи борлиги туфайли 1 дақиқада муаммо бартараф этилган.
Халқаро пресс-клубнинг 27 ноябрь куни Марказий сайлов комиссиясининг Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида жойлашган матбуот марказидаги эфирга узатилган Пресс-коференцияси вақтида электр таъминотида 5-7 дақиқа узилиш бўлган.
Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.