2020 йил 16 июлида Тошкентда Ўзбекистон Энергетика вазирлиги раҳбариятининг Венгрия ташқи ишлар ва ташқи савдо вазири Петер Сийярто бошчилигидаги делегацияси билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув Венгрия делегациясининг Ўзбекистонга расмий сафари доирасида бўлиб ўтди.
Мулоқот давомида Венгрия томонидан энергетика соҳасида, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги қошидаги “Ўзатом” агентлиги ва Венгриянинг ядро энергетикаси соҳасидаги MVM Paksi Atomeromu Ltd. илмий маркази даражасида атом электр странциясини қуриш ва ядро энергетикаси соҳасида илмий алмашинув соҳасидаги ҳамкорликка тайёр эканлиги маълум қилинди.
Венгриянинг ENIOX компанияси томонидан йирик иссиқлик станцияларида, ва шу жумладан АЭС да муваффақиятли қўлланиладиган қайтадиган сувларни совутишнинг “қуруқ” усулидан фойдаланиш имкониятлари муҳокама қилинди. Ушбу компаниянинг бой тажрибаси энг аввало, сув ресурслари бўйича муайян тақчиллик мавжуд бўлган қурғоқчил ҳудудларда фойдаланиш кўзда тутилмоқда. Венгрия томони Венгриянинг ENIOX компанияси ушбу лойиҳада иштирок этган тақдирда «Эксим Банка Венгрия» томонидан 130 млн. еврога тенг қийматда молиялашга тайёр эканлигини маълум қилди.
«Ўзатом» агентлиги, шунингдек қатор вазирлик ва идоралар мутахассислари 2018 ва 2020 йилларда Венгрияга қилинган сафари давомида Венгрия ядро энергетикасининг объектлари билан яқиндан танишган, ушбу мамлакатнинг атом электрстанцияларини қуриш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги тажрибасини ўрганган эди.
Хусусан, ҳозирги пайтда Россия дизайнидаги «Пакш-2» АЭС ни “тайёр ҳолда” қуриш шарти билан лойиҳа амалга оширилмоқда. Ушбу иншоот “Ростатом” давлат корпорацияси томонидан барпо этилмоқда. «Пакш-2» иккита ВВЭР-1200 энергоблокига эга бўлади, яъни Венгрия томони таъкидлаганидек, Ўзбекистоннинг биринчи атом элекстранцияси билан ўхшаш технологик параметерларга эга бўлади.
Венгерия томонидан ўзаро ҳамкорликнинг таълимга оид жиҳати таъкидланди, бу борада ривожланиш тенденцияси кузатилмоқда. Яъни, Ўзбекистонлик талабалар учун квота 30 тадан 100 кишигача кўпайтирилди, унинг доирасида
атом энергетикасини ўрганиш дастурини Будапешт политехника унверситетитида жорий қилиш таклиф қилинмоқда.
Муҳокама қилинган барча масалалар бўйича дастлабки келишувларга эришилди ва икки мамлакат мутахассислари жалб қилинган ҳолда бу борадаги ишлар давом эттирилади.
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати