“Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун (ЎРҚ-628-сон, 14.07.2020 й.) Президент томонидан имзоланди.
Унга кўра, “Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида”ги Қонун 11¹,11²,11³-моддалар билан тўлдирилди.
Киритилган ўзгартиришларга кўра, Энергетика вазирлиги энергиядан оқилона фойдаланиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи этиб белгиланди.
Шунингдек, Қонун билан энергиядан оқилона фойдаланиш соҳасидаги давлат текшируви ва назорати органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколатлари белгилаб берилди.
Ўз ҳудуди доирасида энергиядан оқилона фойдаланишни ривожлантириш бўйича ҳудудий дастурларни ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ҳамда амалга ошириш маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бу соҳадаги асосий ваколатларидан бири этиб белгиланди.