Жорий йилнинг 16 июлида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида ўтказилган видеоселектор йиғилишига кўра 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш юзасидан чора-тадбирлар белгиланган. Мазкур чора-тадбирлар режасига кўра “Ўзэнергоинспекция” Тошкент вилояти ҳудудий бўлими мутахассислари томонидан жойларда мазкур ҳолат юзасидан ўрганишлар ўтказилмоқда.
Унга кўра муассасаларнинг куз-қиш мавсумига етарлича тайёргарлик кўрмаганликлари аниқланди. Хусусан, Бўстонлиқ туманидаги мактабларга айни кунга қадар кўмир етказиб берилмаган ҳамда таълим муассасасида кўмир сақлаш учун омборхоналар белгиланган талабларга жавоб бермайди. Масалан, Нанай МФЙ 41-сонли ўрта мактабнинг қиш даврида бино хоналарини иситиш учун 120,2 тонна кўмир режалаштирилган, амалда кўмир олинмаган. Кўмир сақлаш учун мўлжалланган омборхона мавжуд эмас. Шунингдек, Бурчмилло МФЙ ҳудудидаги 44-сонли ўрта мактабнинг қиш даврида бино хоналарини иситиш учун 170 тонна кўмир режалаштирилган, амалда кўмир олинмаган. Кўмир сақлаш учун мўлжалланган омборхона томлари бир томони очиқ ҳолатда.
Бўстон МФЙда жойлашган 4-сонли мактабгача таълим муассасасида электр таъминоти учун ўрнатилган бош тақсимлаш ва кичик шчитларни хавфсиз қилиш учун эшиклари қулфланмаган. Шунингдек, бир чизиқли схемалари чизилмаган, шчитларнинг тартиб рақами ва номлари (диспетчерлик) кўрсатилмаган бўлиб, тақиқловчи ва огоҳлантирувчи белгилар ўрнатилмаган. Муассаса хоналарида ўрнатилган айрим резеткаларнинг кучланишини билдирувчи ёзувлар ўрнатилмаган, бош электр тақсимлаш шчити тоза ҳолатда сақланмаган. Шчитлардаги очиқ симлар ташқи таъсирдан изоляцияланмаган ҳолатлар аниқланди.
Шундай ҳолатларни Бўстонлиқ туман тиббиёт бирлашмасига қарашли Туғруқ мажмуасида ҳам учратишимиз мумкин. Ушбу объектга қарашли 614-615-сонли ТПлар бўёқ ишлари амалга оширилмаган, поликлиника ташқарисидаги темир қўра (забор)ларда монтаж қилинган айрим электр симлар ташқи таъсирдан ҳимояланмаган холда монтаж қилинган. Ўрнатилган бош тақсимлаш шчитларни хавфсиз қилиш учун эшиклари тўлиқ қўлфланмаган ҳамда бир чизиқли схемалари чизилмаган. Шчитларнинг тартиб рақами ва номлари (диспетчерлик) кўрсатилмаган, тақиқловчи ва огоҳлантирувчи белгилар ўрнатилмаган. Туғруқ бўлими хоналарида ўрнатилган айрим резеткаларнинг кучланишини билдирувчи ёзувлар ўрнатилмаган ва техник носоз ҳолатлар ҳам мавжудлиги аниқланди.
“Ўзэнергоинспекция” Тошкент вилояти ҳудудий бўлими мутахассислари томонидан юқоридаги ҳолатлар бўйича мазкур муассасалар раҳбарларига камчиликларни бартараф этилиши бўйича тегишли кўрсатмалар берилди ва тушинтириш ишлари олиб борилди.
“Ўзэнергоинспекция” Матбуот хизмати