Энергетика вазирлиги 2020 йил 1 ноябрдан чекловлар жорий этилиши режалаштирилаёган автомобилларга газ қуйиш компрессор шохобчаларига (АГТКШ) газ етказиб бериш шартлари ҳозирда кўриб чиқилаётганлигини маълум қилади.
Ҳозирча 1 ноябрдан бошлаб АГТКШнинг иш тартибига ҳеч қандай ўзгартириш киритилмаган.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрида 54 та газ тақсимлаш станцияларида янги иш жадвали жорий этилиши ва навбатма-навбат (бирданига эмас), ҳар уч кунда бир мартa соат 19:00 дан 7:00 га қадар газ таъминотини тўхтатиб туриш режалаштирилган эди. Ушбу чоралар аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз табиий газ билан таъминлашга қаратилган. Бунга сабаб истеъмолнинг юқори (пик) соатларида ёқилғи қуйиш шохобчаларидаги газ истеъмоли туфайли босим камайиб кетади.
Ҳозирги кунда ушбу чекловчи чораларни қўллаш механизми қайта кўриб чиқилмоқда ва қабул қилинган хуласалар ҳақида ўз вақтида маълумот берилади.
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати