САВОЛ: Электр энергияси узилишларининг сабаблари нимада ва бу йўналишда қандай ишлар қилинмоқда?
БИЗНИНГ МАЪЛУМОТ: Мониторинг маълумотларига кўра, 2020 йилда электр энергиясидаги узилишлар сони ва давомийлиги 2019 йилга нисбатан икки баравар камайган.
ЖАВОБ: Электр таъминоти барқарорлигига таъсир қилувчи асосий омиллардан бири – бу мавжуд электр станциялари ва электр тармоқларини модернизация қилишдир. Ушбу йўналишда Ўзбекистон Энергетика вазирлиги томонидан мунтазам иш олиб борилмоқда, бу эса жорий йилда электр энергиясидаги узилишлар сонини икки баравар камайтиришга имкон берди.
Ўзбекистонда мавжуд электр станцияларининг жорий қуввати мамлакат аҳолиси ва иқтисодиётига, жумладан, куз-қиш даврида электр энергиясига бўлган талабни тўлиқ қондириш имконини беради. Хусусан, истеъмолнинг энг юқори юклама (пик) пайтида, айниқса совуқ ва иссиқ мавсумда содир бўладиган электр энергиясидаги узилишларга келсак, бу, одатда, эскирган электр станциялари билан боғлиқ ҳолат бўлиб, бунда мамлакат электр энергияси катта миқдордаги ихтисослаштирилган ускуналар билан таъминланади, модернизация қилинади ва агар керак бўлса, уларни алмаштиришда керак бўлган молиявий ва бошқа зарур ресурсларни ажратиш билан босқичма-босқич амалга оширилади.
Ҳозирги кунда фойдаланилаётган энергоқурилмаларнинг 50 фоизигача 30-40 йил давомида фаолият кўрсатади. Уларнинг жисмонан ва маънан эскириши ушбу энергоблокларнинг ишдан чиқишига олиб келади, бу эса электр станцияларининг айрим энергоблокларида узилишлар юз беришига олиб келади. Одатда уларни таъмирлаш учун 3-5 соат вақт кетади. Ушбу ҳолатлар қисқа муддатли электр узилишларининг сабаблари ҳисобланади.
Шу билан бирга, аварияга қарши автоматиканинг ишлаши орқали тизимда катта аварияларнинг олдини олиш учун бундай узилишлар амалга оширилиши мумкин. Шунингдек, ана шундай пайтларда Марказий Осиё минтақасида Ўзбекистон ва қўшни давлатлар электр энергетика тизимларининг интеграциялашуви кейинги бир неча соат ичида электр энергияси таъминоти қайта тикланишининг кафолати ҳисобланади.
Айни пайтда мамлакатлар электр станцияларининг маънан ва жисмонан эскирган ҳолати билан боғлиқ муаммоларга дуч келинганда Президентимизнинг изчил олиб бораётган минтақавий сиёсати туфайли электр энергетика тизимларининг интеграциялашуви максимал даражада бўлиб, мамлакатимиз ва қўшни мамлакатлар аҳолисига ва иқтисодиётига энергия таъминотининг барқарор етказилишига хизмат қилмоқда. Шундай қилиб, бу ўзаро ёрдам икки томон учун манфаатлидир.
Электр станциялари ва электр тармоқларини модернизация қилиш бўйича ишлар ҳар куни давом эттирилмоқда, электр таъминотидаги узилишлар сони ва давомийлиги бўйича алоҳида мониторинг ўрнатилган, бу эса электр таъминотидаги муаммоли жойларни топишга ва уларни бартараф қилишга имкон беради. Тизимда нафақат модернизация ишлари, балки электр энергиясини ишлаб чиқариш қувватларини ошириш ҳамда ўсиб бораётган мамлакатимиз аҳолиси ва иқтисодий қудратини ҳисобга олган ҳолда энергия истеъмолининг тобора ортиб боришини талаб этадиган қувватларни ошириб бориш Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг устувор вазифаларидан ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати