Ҳурматли истеъмолчилар!
Жорий йилнинг 29 ноябрь куни ҳолатига истеъмолчиларни ёқилғи энергетика ресурслари билан таъминлаш ҳолати бўйича маълумот бериб ўтамиз.
Хусусан, кеча, 29 ноябрь куни иссиқлик электр станциялари ва гидро электр станциялари орқали 222,2 миллион киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Шундан республика истеъмолчиларига 209,4 миллион киловатт соат электр энергияси етказиб берилди.
Шунингек, 29 ноябрь куни ҳудудий газ таъминоти корхоналари томонидан истеъмолчиларга жами 100 минг 476 метр куб табиий газ етказиб бериш режалаштирилган ҳолда амалда 102 минг 848 метр куб табиий газ етказиб берилди. Худди шунингдек, республика истеъмолчиларига жами 1 минг 60 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди.
Истеъмолчиларни кўмир ва брикет маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида 29 ноябрь куни “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти томонидан 9 минг 303 тонна кўмир маҳсулотлари етказиб бериш режалаштирилган бўлса, амалда 9 минг 928 тонна кўмир маҳсулотлари етказиб берилди.
Суюлтирилган газ таъминоти тизимида газнинг прогноз ва амалдаги миқдорлари, газ тўлдириш станциялари, пунктлари ва махсус автотранспорт воситаларининг ишлаши, аҳолига суюлтирилган газни маиший газ баллонларида етказиб берилиши борасидаги барча ишлар график бўйича амалга оширилмоқда.
Корхоналарда нефть ва газ қазиб чиқариш ишлари режалаштирилган режимда олиб борилмоқда. Фавқулотда холатлар ва авариявий тўхташлар кузатилмади. Барча корхоналарда 24 соатлик навбатчилик ташкил қилинган.
Магистрал подстанция ва электр узатиш тармоқларида авариявий ўчишлар содир бўлмади. Барча электр қурилмалар меъёрдаги иш ҳолатида ишламоқда. Электр қурилмалари фаолияти бўйича эътирозлар мавжуд эмас.
Навбатчилик давомида электр энергияси таъминоти бўйича Андижон, Сирдарё, Самарқанд, Наманган ва Сурхондарё вилоятларидан келиб тушган мурожаатлар ҳудудлардаги масъул мутахассисларга етказилиб, муаммо тегишли хизматларни жалб қилган ҳолда тезкор равишда ижобий ҳал этилди.
Ҳурматли истеъмолчилар! Электр энергияси таъминоти билан боғлиқ масалалар бўйича 1154 ҳамда газ таъминоти масалалари бўйича 1104 қисқа телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.