Eʼlonlar
Энергетика вазирилиги махсус штаби “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятининг “Андижон кўмир етказувчи” шохобчаси фаолияти билан танишди
Бугун 8 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири Алишер Султанов бошчилигидаги Энергетика вазирлиги штаби ҳудудларда аҳоли ва саноат короналарини 2020-2021 йилларда куз-қиш мавсумида электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ ҳамда кўмир билан таъминлаш борасидаги амалга оширилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Андижон вилоятига борди.
08 Сентябрь 2020
Фарғона вилоятида катта миқдорда табиий газ ўғирланиш ҳолатлари аниқланди
"Ҳудудгазтаъминот" АЖ тизимидаги "Ҳудудгаз метрология" филиали, Давлат хавфсизлик хизмати Фарғона вилояти бошқармаси вакиллари билан биргаликда Фарғона вилоятида оҳак ва бошқа турдаги қурилиш материаллари, тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар, шунингдек, Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларининг (АЁҚШ) текшируви ташкил этилди. 10 кун давом этган ўрганишлар давомида вилоятдаги 15 та ишлаб чиқариш объектларида қўпол қонунбузарликлар ва 1 миллион 353 минг кубометрдан ортиқ газни ўғирлаш ҳамда газни ҳисобга олишдаги қонун бузилишлари билан боғлиқ қатор камчиликлар аниқланди. Газ таъминоти корхоналарига етказилган зарар миқдори эса 1 миллиард 350 миллион сўмдан зиёдни ташкил этди.
07 Сентябрь 2020
ЭНEРГЕТИКА ВАЗИРЛИГИ: ТОЖИКИСТОНГА ГАЗ ЕТКАЗИБ БЕРИШ ДАВОМ ЭТМОҚДА
Ўзбекистондан Тожикистонга газ етказиб бериш шартнома мажбуриятларига ва тожик томонининг эҳтиёжларига мувофиқ амалга оширилмоқда.
05 Сентябрь 2020
Энергетика тараққиётининг янги босқичи – Навоий иссиқлик электр станцияси ҳақида
"Навоий иссиқлик электр станцияси” акциядорлик жамияти минтақадаги саноат корхоналари, кичик ва ўрта бизнес субъектлари ҳамда ижтимоий-маиший истеъмолчиларни электр ва иссиқлик энергияси билан таъминловчи асосий манба ҳисобланади.
02 Сентябрь 2020
МУБОРАК ГАЗНИ ҚАЙТА ИШЛАШ ЗАВОДИДА ЯНГИ ПРОПАН-БУТАН АРАЛАШМАСИ УСКУНАСИ ИШГА ТУШИРИЛДИ
Муборак газни қайта ишлаш заводида 2020 йил 28 август куни йилига 38,4 минг тонна суюлтирилган газни ишлаб чиқариш имконини берувчи Пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмасининг (ПБАОҚ) 4-нчи тармоғи ишга туширилишига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.
28 Август 2020
Республикамизда водород энергетикасини ривожлантириш масаласи муҳокама этилди
Бугун, 2020 йил 28 август куни Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Энергетика вазирлиги мутахассислари иштирокида энергетика соҳасида ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар, илм-фан ва инновация йўналишлари бўйича икки томонлама алоқаларни кучайтириш, келажакда амалга оширилиши мумкин бўлган ишлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
28 Август 2020
“Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти Лондон биржасида облигациялар чиқаришни режалаштирмоқда
“Ўзбекгидроэнерго” АЖ “Лойиҳалар фабрикаси”дан ўрин олган янги ГЭСларни қуриш, модернизация қилиш борасидаги инвестициявий лойиҳаларнинг амалий ижросида фаол иштирок этмоқда.
28 Август 2020
Қашқадарё вилоятида ўтган етти ой давомида 2 млрд 366 минг сўмлик табиий газ талон-тарож қилинган
Ўтган 7 ой давомида, 113 та ҳолат аниқланиб, унга кўра, 2 млн 554 минг 200 м3 табиий газ маҳсулоти талон-тарож қилинган. Оқибатда, давлат бюджетига 2 млрд 366 минг сўмлик зарар етказилган.
27 Август 2020
Янги бирлашган тармоқ касаба уюшмаси ташкил қилинди
2020 йил 25 август куни таъсис конгреси бўлиб ўтди, унда икки тармоқ касаба уюшмасини – Ўзбекистон нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмасининг Республика кенгаши ҳамда Ўзбекистон Энергетика ходимлари касаба уюшмасининг Республика кенгашини бирлаштириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
25 Август 2020
Энергетика вазири Туркия делегацияси билан музокаралар ўтказди
2020 йил 24 август куни Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири Алишер Султоновнинг Туркия Республикаси Буюк Миллий мажлиси Режа-бюджет комиссиясининг раиси Лютфий Эльван бошчилигидаги делегацияси ҳамда «CengizHolding» компанияси директорлари Бошқарувининг Раиси Мехмет Женгиз билан учрашуви бўлиб ўтди.
25 Август 2020
Гидроэнергетика соҳасида халқаро ҳамкорлик янги босқичга кўтарилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Франция тараққиёт агентлиги ўртасида Андижон вилоятида Пайтоқ кичик ГЭСи, Жанубий Фарғона канали 1А – кичик ГЭСи ва 2А – кичик ГЭСи қурилиши ҳамда Чорвоқ ГЭСининг фаолияти хавфсизлигини ошириш лойиҳаларини молиялаштириш учун 20 йил муддатга 55,8 млн евролик кредит ажратилиши бўйича заём келишуви имзоланди.
25 Август 2020