Eʼlonlar
Венгрия Ўзбекистоннинг атомга оид лойиҳаларида фаол иштирок этиш ниятида
2020 йил 16 июлида Тошкентда Ўзбекистон Энергетика вазирлиги раҳбариятининг Венгрия ташқи ишлар ва ташқи савдо вазири Петер Сийярто бошчилигидаги делегацияси билан учрашуви бўлиб ўтди.
18 Июль 2020
Энергетика вазири аммиак ишлаб чиқарувчи янги комплекснинг ишга туширишга тайёрлиги билан танишди
2020 йилнинг 10 июлида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири Алишер Султонов «Навоийазот» АЖ га аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш бўйича янги комплекснинг ишга тушуриш ва фойдаланишга шайлиги билан танишиш учун ишчи ташрифи билан келди.
14 Июль 2020
Сўх тумани истеъмолчиларининг электр таъминотини яхшилаш мақсадида қўшимча яна битта янги “Рушноий” нимстанцияси фойдаланишга топширилди
Сўх туманида электр энергияси етказиб берувчи яна битта – янги “Рушноий” нимстанцияси қурилиб, фойдаланишга топширилди.
14 Июль 2020
Ўзбекистоннинг энергия самарадорлиги янги босқичга кўтарилмоқда
Ўзбекистон иқтисодиётида 2 йил давомида энергия самарадорлик чораларини кучайтириш ҳисобидан 3,3 млрд. кВт.с электр энергия ва 2,6 млрд. кубометр табиий газни тежаш режалаштирилмоқда.
11 Июль 2020
Электр тармоғи хўжалиги объектларини муҳофаза қилиш қоидалари
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 декабрдаги “Электр тармоғи хўжалиги объектларини муҳофаза қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори асосида электр тармоғи хўжалиги объектларининг муҳофаза зоналари қуйидагича ўрнатилади:
07 Июль 2020
Ўзбекистон Энергетика вазирлигининг тахминларига кўра 2030 йилгача аҳолининг электр энергиясига бўлган талаби 6-7 фоиз атрофида кўтарилади. Ишлаб чиқариш суръати истеъмол қилишдан анча ошиб кетади.
Ўзбекистон Энергетика вазирлигининг тахминларига кўра 2030 йилгача аҳолининг электр энергиясига бўлган талаби 6-7 фоиз атрофида кўтарилади. Ишлаб чиқариш суръати истеъмол қилишдан анча ошиб кетади.
07 Июль 2020
“Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти аҳолига янги хизмат турларини кўрсатишни бошлади
Бугунги кунда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ таркибий бўлинмалари бутун республика бўйлаб, ер ости ва устидаги юқори, ўрта ва паст босимли метал газ қувурларини ўрнатиш, таъмирлаш ва ишга тушириш хизматларини тақдим этмоқдалар.
01 Июль 2020
Энергетика вазирлиги Штаби Тошкент вилояти аҳолисининг газ билан таъминланишини таҳлил қилди
Тошкент вилоятини газ билан барқарор таъминлаш мақсадида йирик табиий газ истеъмолчиларини алоҳида саноат коллекторларига ўтказиш ва шу каби бир қатор аниқ чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Мазкур ишлар Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги қошидаги Штаб томонидан амалга оширилаётган таҳлилга асосланган.
24 Июнь 2020
Жорий йил бошидан электр энергияси истеъмолчилари томонидан содир этилган 212 та қоидабузилиш ҳолатлари натижада 34,5 миллиард сўм маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинди
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси - Ўзэнергоинспекциянинг 2020 йил бошидан ҳозирги кунга қадар амалга оширган чора-тадбирлари натижасида 244,2 млн. кВт.с электр энергияси тежалди.
19 Июнь 2020
Энергетика вазири Бухоро вилоятида газ таъминотини кенгайтириш жараёнларини муҳокама қилди
Энергетика вазири Алишер Султонов шу йилнинг 17 июнида Бухоро вилоятига ишчи сафари давомида иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудуд аҳолисини, шу жумладан Қоракўл, Олот, Пешку ва Вобкент туманлари саноат зоналарининг газ таъминотини кенгайтириш бўйича олиб борилаётган ишлар жараёни билан танишиб чиқди.
19 Июнь 2020
Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида маҳсулот сифати бўйича европа стандартлари жорий қилинади
Мамлакатимиздаги “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи” (ФНҚИЗ) МЧЖ 2020 йилнинг 7 мартида “Jizzakh Petroleum” МЧЖ ҚК нинг ишончли бошқарувига ўтиб, модернизациялаш бўйича тасдиқланган лойиҳага мувофиқ умумий бюджети 300 миллион долларга баҳоланадиган, мавжуд ишлаб чиқариш қувватларни реконструкция қилиш ва янги қувватларни барпо этишга киришди.
19 Июнь 2020