Ижтимоий тармоқлар ва телевидениеда энергияни тежаш ва энергия самарадорлиги мавзусини ёритиш бўйича танлов Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги томонидан 2021 йил 15 февралдан 20 майгача ўтказилади.
- Умумий қоидалар
1.1. Мазкур Регламент энергияни тежаш ва энергия самарадорлиги мавзусини ёритиш бўйича «Save Energy» танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилаб беради (кейинги ўринларда Танлов деб юритилади).
1.2. Танловнинг Бош ҳомийси «ЛУКОЙЛ Узбекистан Оперейтинг Компани» МЧЖ.
- Танловнинг мақсади ва вазифалари:
- Ўзбекистон Республикаси оммавий ахборот воситаларида энергияни тежаш ва энергия самарадорлиги мавзусини очиқ, ўзига хос ва объектив тарзда ёритиш;
- жамоатчилик орасида энергияни тежаш мавзусини табиий ресурслар сақланишини таъминлаш, уй хўжаликлари бюджетини оқилона юритиш учун энергиядан самарали фойдаланишнинг муҳим таркибий қисмлардан бири сифатида талқин қилиш;
- аҳолининг эътиборини энергия манбаларига қаратиш ва уларга нисбатан тежамкорлик маданиятини ошириш, аҳолида мазкур масалада фаол фуқаролик позициясини шакллантириш.
III Асосий тушунчалар:
«Ташкилотчи» - Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги
«Танлов» – Ташкилотчилар томонидан журналистлар, блогерлар, дизайнерлар ва бошқа қизиқувчилар ўртасида ўтказиладиган танлов энергияни тежаш мавзусига алоқадор энг яхши креативларни танлаб олишга қаратилган.
- «Иштирокчи»– Ташкилотчилар томонидан иши Танловда иштирок этиш учун қабул қилинган даъвогар. Иштирокчи Танлов шартлари билан Ташкилотчилар интернет-ресурсида олдиндан танишиб чиқиши лозим.
- «Интернет-ресурс»– minenergy.uz корпоратив веб-сайти
- «Видео»– Иштирокчининг ўзига хос сценарий бўйича олинган муаллифлик видеоси.
- «Баннер» - Иштирокчидан муаллифлик бадиий тасвири (баннер, постер, сурат)
- «Мақола» - Иштирокчининг муаллифлик мақоласи.
- «Соврин» - номинациялардан бирида ғолиблик учун пул мукофоти.
- «Ғолиб»– танлов комиссияси томонидан иши Танлов номинацияларидан бирида энг яхши деб эътироф этилган танлов иштирокчиси.
- Танловга тақдим этилган материалларни баҳолаш мезонлари:
4.1. Танловга тақдим этилаётган материаллар мазмуни, холислиги ҳамда энергияни тежаш ва энергия самарадорлиги мавзусига муаллифлик ёндашуви билан ажралиб туриши лозим. Ифода усули кенг оммага тушунарли бўлиши керак.
4.2 Танлов материалларида Ташкилотчилар логотипларидан фойдаланиш олқишланади.
4.3. Танловга юбориладиган материаллар ўзбек ва рус тилларида қабул қилинади.
4.4. Ишлар қуйидаги номинациялардан бирига тақдим этилиши мумкин:
- Энг яхши ижтимоий ролик
- Энг яхши ижтимоий баннер
- Энг яхши мақола
ТАНЛОВДА ИШТИРОК ЭТИШ УЧУН ҚУЙИДАГИЛАР ТАЛАБ ЭТИЛАДИ:
- http://minenergy.uz/uz веб-сайтида мазкур Регламент матни, шунингдек Конкурс материаллари билан танишиб чиқиш;
- Иштирокчи видеоролик тасвирга олиб, уни ижтимоий тармоқдаги саҳифасида жойлаштириши, @minenergy.uz саҳифасини белгилаб, #saveenergy.uz хэштеги билан уни ўз интернет-ресурси расмий сайтида эълон қилиши лозим. Шунингдек у роликни Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг press@minenergy.uz электрон манзилига юбориши керак.
- Ролик энергияни тежаш мавзусининг долзарблиги, аҳоли ва корхоналар томонидан энергиядан оқилона фойдаланишга тарғиб қилиш мавзусини очиб бериши лозим. Ролик сценарийси муаллифга тегишли бўлиши лозим. Роликлар сюжети мотивацион характерга эга бўлиши, энергиядан самарали фойдаланишни ёритиши ва унга даъват этиши лозим. Видеоролик давомийлиги 1 дақиқагача. Уни эълон қилиш муддати 2021 йил 15 апрелгача.
- Иштирокчи баннер ёки постер тайёрлаб, уни ижтимоий тармоқдаги саҳифасида, @minenergy.uz саҳифасини белгилаб, #saveenergy.uz хэштеги билан уни ўз расмий интернет-ресурсида ёки шаҳарнинг баннер лавҳаларида жойлаштириши лозим. Баннер энергия тежаш мавзуси долзарблигини очиб бериши, аҳоли ва корпоратив субъектлар томонидан энергиядан оқилона фойдаланишга даъват қилиши керак. Баннер дизайни муаллифга тегишли бўлиши лозим. Уни эълон қилиш муддати 2021 йил 15 апрелгача.
- Иштирокчи 3000 та белги (оралиқсиз)дан ошмаган мақола тайёрлаши, ижтимоий тармоқдаги саҳифасида жойлаштириши, @minenergy.uz саҳифасини белгилаб, #saveenergy.uz хэштеги билан уни ўз расмий интернет-ресурсида эълон қилиши керак. Матн муаллифга тегишли бўлиши, кўчирилмаган бўлиши, энергия тежаш мавзуси долзарблигини очиб бериши, аҳоли ва корпоратив субъектлар томонидан энергиядан оқилона фойдаланишга даъват қилиши, мотивацион характерга эга бўлиши керак. Эълон қилиш муддати 2021 йил 15 апрелгача.
- Иштирокчилар анкета тўлдириши ва ўз медиа-материалига ҳаволани кўрсатиши лозим. Тўлдирилган анкетани press@minenergy.uz электрон манзилига юбориш жоиз.
- Ташкилотчилар Танловда иштирок этиш учун юборилган ишлардан кейинчалик ўз фаолиятида фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қолади. Анкетани тўлдиришда Иштирокчилар уларнинг ишларидан кейинчалик фойдаланишларига рози эканликларини тасдиқлайди.
- Ғолибларни эълон қилиш Энергетика форуми-2021 доирасида ёки Танлов ташкилотчилари билан келишган ҳолда бошқа тадбирда эълон қилинади.
- Танлов шартларини бузган ҳолда топшириқни бажарган, топшириқни бажариб, анкета юбормаган Иштирокчи Танловдан чиқиб кетади.
ҒОЛИБЛАРНИ АНИҚЛАШ. ТАНЛОВ СОВРИНИНИ ОЛИШ ШАРТЛАРИ ВА ТАРТИБИ
- Иштирокчилар ишлари танлаш комиссияси томонидан баҳоланади. Энг яхши ишлар Танлов комиссияси кўриб чиқиши учун киритилади.
- Танлов якунига кўра ишлари танлов комиссияси томонидан энг яхши деб топилган 3 нафар ғолиб аниқланади.
- Танлов ғолиблари Бош ҳомий «ЛУКОЙЛ Узбекистан Оперейтинг Компани» МЧЖ совғаларига эга бўлади:
- “Энг яхши ижтимоий ролик” номинациясидаги соврин - 20 млн. сўм.
- “Энг яхши ижтимоий баннер” номинациясидаги соврин - 15 млн. сўм
- “Энг яхши мақола” номинациясидаги соврин - 10 млн. сўм.
- Танлов натижаларига доир ахборот Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги сайтида жойлаштирилади.
ТАНЛОВ КОМИССИЯСИ
А.Султонов | - Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири |
Ш.Ходжаев | - Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири ўринбосари |
Б.Нарматов | - Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири ўринбосари |
Э.Бекмуродова | - Энергетика вазири маслаҳатчиси – Матбуот котиби |
М.Ҳакимов | - Энергетика вазирлиги Энергия самарадорлиги департаменти директори |
САРАЛАШ КОМИССИЯСИ
Э.Бекмуродова | - Энергетика вазири маслаҳатчиси – Матбуот котиби |
М.Ҳакимов | - Энергетика вазирлиги Энергия самарадорлиги департаменти директори |
А.Алимуҳаммедов | - Вазирнинг илм-фан ва инновациялар бўйича маслаҳатчиси |
Х.Нуриддинова | - Энергетика вазирлиги Ёшлар қўмитаси раиси |
X.Худойбердиев | - ЎзА ахборот агентлиги директори ўринбосари, блогер, Энергетика вазирлиги Жамоатчилик кенгаши аъзоси |
Танлов иштирокчиси учун ариза шакли