Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ–5646-сон Фармонига ва 2019 йил 1 февралдаги ПК-4142-сон карорига мувофик Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги маҳсулот таксимотига оид битимларни амалга ошириш бўйича ваколатли орган этиб белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги хамда «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг қуйидаги маҳсулот таксимоти тўғрисидаги битимларни амалга оширишга доир вазифаларини бажаришни таъминлаш белгиланган:
«Ўзбекнефтегаз» миллий холдинг компанияси ва инвесторлар консорциуми таркибидаги «Зарубежнефтегаз» ёпиқ акциядорлик жамияти ва «Gas Project Development Central Asia AG» компанияси ўртасида 2004 йил 14 апрелдаги «Шахпахты» конини ишлатишни давом эттириш бўйича маҳсулотларни тақсимлаш тўғрисидаги битим;
Ўзбекистон Республикаси ва инвесторлар консорциуми таркибидаги «Лукойл» нефть компанияси ҳамда «Ўзбекнефтегаз» миллий холдинг компанияси ўртасида 2004 йил 16 июндаги Қандим конлари гуруҳи, Хаузак, Шоди участкалари ва Қўнғирот участкаси бўйича маҳсулотларни тақсимлаш тўғрисидаги битим;
Ўзбекистон Республикаси ва «Союзнефтегаз Восток Лимитед» компанияси ўртасида 2007 йил 23 январдаги Ўзбекистон Республикаси Жанубий-Ғарбий Хисор ва Устюрт минтақаси бўйича маҳсулотларни тақсимлаш тўғрисидаги битим;
Ўзбекистон Республикаси ва инвесторлар консорциуми таркибидаги «Gas Project Development Central Asia AG», «Altmax Нolding Ltd» ва «Ўзнефтгазқазибчиқариш» АЖ ўртасида 2017 йил 5 апрелдаги «Ўзбекистон мустақиллиги» инвестцион блокининг «Мустақилликнинг 25 йиллиги» конини қидирув ишларини давом эттириш ва қазиб олиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Сурхондарё вилоятида газ-кимё мажмуасини қуриш бўйича маҳсулотларини тақсимлаш тўғрисидаги битим;
Ўзбекистон Республикаси ва «Газпром ЭП Интернэшнл Б.В.» компанияси ўртасида 2018 йил 18 октябрдаги Джел кони бўйича маҳсулотларни тақсимлаш тўғрисидаги битим
Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирлиги маҳсулотларни тақсимлаш тўғрисидаги битимларни амалга ошириш доирасида қуйидагиларни таъминлайди:
маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимларнинг томони сифатида Ўзбекистон Республикаси манфаатлари ифодаланиши ва ҳимоя қилиниши;
маҳсулотларни тақсимлаш тўғрисидаги битимлар бўйича мажбуриятларни бажариш бўйича масъул бўлган давлат бошқарувидаги ва жойлардаги ижро ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
маҳсулотларни тақсимлаш тўғрисидаги битимларда назарда тутилган тартибда, инвесторларнинг мажбуриятларни ва ишларни бажариш жадвали бажарилишини назорат қилиш.
Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 июндаги 503-сон «Битимларни амалга ошириш чора тадбирлари тўғрисида» қарорига биноан Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг маҳсулот таксимотига оид битимларни амалга ошириш бўйича ваколатли орган вазифасини самарали бажарилишини таъминлаш максадида Энергетика вазирлиги ҳузурида маҳсулот тақсимотига оид Битимларни амалга ошириш бўйича Гуруҳ ташкил этилди.
Маҳсулот тақсимотига оид Битимларни амалга ошириш бўйича Гуруҳ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ва «Ўзбекнефтегаз» АЖ қошидаги маҳсулот тақсимотига оид битимларни амалга ошириш бўйича амалдаги гуруҳлар бирлашиши натижасида нотижорат ташкилот шаклида юридик шахс ташкил этилди.
Маҳсулотларни тақсимлаш тўғрисидаги битимларни амалга ошириш бўйича гуруҳга қуйидаги асосий вазифалар юклатилган:
Маҳсулотларни тақсимлаш тўғрисидаги битимлар доирасида ишларни амалга ошириш учун ишлаб чикариш дастурларини, йиллик иш дастурлари ва бюджетларни эксперт баҳолашни ташкил қилиш;
битимлар ижроси юзасидан, ишлаб чиқариш дастурларни, йиллик иш дастурлар ва бюджетларни, шу жумладан белгиланган муддат ва ҳажмларга риоя этилишини, уларнинг бажарилишини доимий мониторинг қилиш;
маҳсулот тақсимлаш тўғрисидаги битимларга белгиланган тартибда инвесторлар фаолиятини текшириш ташкил этиш;
маҳсулот тақсимлаш тўғрисидаги битимлар доирасида инвестор томонидан очилган қўшма ҳисоб рақамлар бўйича пул маблағлари ҳаракати устидан назоратни амалга ошириш;
маҳсулот тақсимлаш тўғрисидаги битимлар доирасида амалга ошириш учун товарлар (ишлар, хизматлар) харид қилиш учун ўтказилган танловлар (тендер) натижаларини Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатларига белгиланган тартибда мувофиқлаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
маҳсулот тақсимлаш тўғрисидаги битимларда назарда тутилган шартлар асосида ишлаб чиқарилган махсулотларни сотиб олишнинг имтиёзли хуқуқидан фойдалашнинг мақсадга мувофиклиги тўғрисида ваколатли органга таклифлар киритиш;
маҳсулот тақсимлаш тўғрисидаги битимлар ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни бажариш.