“Энергосамарадорлик ва ресурс тежаш”
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари асосида Энергетика вазирлигининг ваколатларига давлат органлари ва ташкилотларда замонавий энергосамарадор ва энергия тежовчи технологияларни жорий этиш, ҳамда энергоресурслар истеъмоли самарадорилиги мониторингини амалга ошириш киради;
Кўрсатилган вазифаларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузурида Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (Ўзнефтгазинспекция) ва Электр энергетикада назорат инспекцияси (Ўзэнергоинспекция) фаолият юритмоқда.
Бунда энергосамарадорликни ошириш ва ресурс тежаш соҳасида Ўзнефтгазинспекциянинг асосий вазифа ва функциялари этиб:
- иқтисодиёт тармоқларида углеводород маҳсулотларини қазиб олишдан бошлаб тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилишига қадар бўлган жараёнларда ноорматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этилиши ҳамда уларни қисқартириш чора тадбирларини амалга оширилиши ва иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада оқилона фойдаланиш юзасидан давлат назоратини олиб бориш;
- иқтисодиёт тармоқларида давлат, энергия тежашга йўналтирилган дастурларни ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишида иштирок этиш, уларниг бажарилишини назорат қилиш, энергетика самарадорлигини баҳолаш, ҳамда нефть, газ, газ конденсати ва уларнинг қайта ишлаш маҳсулотлари истеъмолчиларида энергетика текширувлари ва экспертизаларини олиб борилиши ишларини мувофиқлаштириш;
- энергетика тармоқларида энергия тежовчи технологияларни жорий этиш, ташкилотларда энергиясамарадорликни ошириш жараёнларини тезлаштиришда иштирок этиш ва инспекция ваколатлари доирасида амалий ёрдам кўрсатиш белгиланган.
Мақола учун сарлавҳа: энергия ресурсларни тежаш ва улардан оқилона фойдаланилишини таъминлаш масаласи “Ўзнефтгазинспекция”нинг кунлик иш фаолиятига айланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 майдаги ПҚ-3012-сонли “2017 — 2021 йилларда қайта тикланувчи энергетикани янада ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари Дастури тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Мамлакатимизда фаолият олиб бораётган цемент ишлаб чиқариш корхоналарини қуруқ усулдаги ишлаб чиқаришга ҳамда пишган ғишт, оҳак ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда иссиқҳона ҳўжаликларининг 2017-2020 йиллар давомида босқичма-босқич муқобил ёқилғи (кўмир)га ўтказиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар “Ўзнефтгазинспекция” томонидан тизимли назоратга олинган.
2018 йилда ҳамда жорий йилнинг ўтган даври мобайнида кўмир ёқилғисининг афзалликлари ва эришиладиган иқтисодий кўрсаткичларини ёритиш бўйича доимий равишда профилактик тадбирлар ўтказиб келинмоқда, яъни тадбиркорлик суъбектлари иштирокида ўтказилган семинар-йиғилишлар, оммавий аҳборот воситалари орқали чиқишлар, иссиқхона ва пишган ғишт ишлаб чиқариш корхоналари мисолида ёқилғи сарфи юзасидан ўтказилган таққослов тахллилари шулар жумласидандир.
Бу борада, 1 200 нафар тадбиркорлик суъбектлари иштирокида 25 маротаба ўтказилган кўргазмали-семинарларда мутахассислар томонидан қарор моҳияти ва кўмир ёқилғисини афзаликлари бўйича берилган тушунтириш ва тавсиялар, иссиқхона ҳўжаликлари ва пишган ғишт ишлаб чиқариш корхоналарида 2 маротаба журналистлар учун ташкил этилган медия-тур, кўмир ёқилғисидан фойдаланиш афзалликлари ва эришиладиган иқтисодий кўрсаткичлари бўйича тайёрланган ва “Ўзбекистон 24” ҳамда “Севимли” телевидениялари орқали эфирга узатилган 10 та қисқа метражли видео лавҳалар, “Кун.уз” ҳамда “Газета.уз” ижтимоий тармоқлари ва маҳаллий газеталарда чоп этилган мақолаларни мисол қилиш мумкин.
“Ўзнефтгазинспекция” томонидан олиб борилган кенг қамровли профилактик тадбирлар натижасида, Республика бўйича 202 та (36%) пишган ғишт ишлаб чиқариш корхоналари ва 155 та (27%) иссиқхона ҳўжаликлари табиий газдан кўмир ёқилғисига ўтказилишига ва йилига 360 млн метр кубдан зиёд табиий газни иқтисод қилинишига эришилган.
Шунингдек ушбу ишларни давоми сифатида, бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 майдаги ПҚ-4335-сонли қарорларига асосан пишган ғишт, оҳак, цемент ишлаб чиқариш корхонлари ҳамда иссиқхона ҳўжаликларида энергия тежамкорлик мезонларига мувофиқлиги бўйича ўрганиб чиқилиб, энергия тежамкорлик таъминланмаган корхоналарнинг босқичма-босқич муқобил ёқилғи (кўмир)га ўтказиш учун иссиқлик бериш қуввати юқори бўлган кўмир ёқилғиси билан таъминлаш масаласи юзасидан амалий ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, Кўмир ёқилғисида ишлайдиган қозонларни ишлаб чиқиш ва ўрнатиш бўйича маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва чет эл корхоналари жалб қилинмоқда.
Қарорда қайд этилган вазифаларни тўлиқ амалга ошириш орқали Республика иқтисодиётини янада ривожлантириш учун йил давомида тайёр хом ашё бўлган 5 млрд метр кубдан зиёд табиий газни тежалишига, ҳамда ўз навбатида тадбиркорлик суъбектларига ёқилғи ресурсларига сарфланаётган харажатлар миқдорини камайишига ва маҳсулот таннархини арзонлашишига олиб келади.
Энергия самарадорлиги Ўзэнергоинспекциянинг асосий вазифаларидан бири бўлиб, асосий тармоқларни ривожлантириш концепциялари ва давлат дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этади, ҳамда уларнинг энергия самарадорлигини ошириш ва энергия сарфини камайтириш, шу жумладан ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш жараёнларини самарали ташкил этиш, электр ва иссиқлик энергиясини тақсимлаш, истеъмол қилиши ва кўмирдан фойдаланиши.
Ушбу вазифалардан чиққан ҳолда асосий мақсад мавжуд имкониятлардан оқилона фойдаланиш орқали ишлаб чиқарилган электр энергиясини узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш тартибига, шунингдек давлат назоратига риоя қилишни кучайтириш зарур. Шу билан бир қаторда эскирган ва ишдан чиққан электр технологияларни замонавий ускуналар билан алмаштириш мухимдир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги майдаги “Саноат тармоқлари корхоналарининг жисмоний ишдан чиққан ва маънавий эскирган машина-ускуналарини жадал янгилаш, шунингдек, ишлаб чиқариш харажатларини камайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2692-сонли қарори билан тасдиқланган мақсадли параметрларга асосан 2019 йилнинг биринчи ярим йиллигида 633 та, ярим йилик режага асосан 72,5 %, йиллик режага асосан 34,5 % жисмоний ишдан чиққан ва маънавий эскирган машина-ускуналари алмаштирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 майдаги ПҚ-3012-сонли Қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган электр энергиясини тежаш бўйича ташкилий-техник чора-тадбирларига асосан 2019 йилнинг биринчи ярим йиллигида жами 182,545 млн.кВт.с. электр энергияси тежалишига эришилган.
Жисмоний ишдан чиққан ва маънавий эскирган машина-ускуналарини янгилаш, электр энергиясини тежаш бўйича ташкилий-техник чора-тадбирларни бажарилиши эвазига жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида ишлаб чиқариш харажатлари ўртача фоиз ҳисобида 0,6 % ҳамда бир бирлик махсулот ишлаб чиқишга сарфланадиган электр энергияси миқдорини ўтган йилга нисбатан ўртача фоиз хисобида 5,3 % камайтирилишига эришилган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг “Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида”ги Қонун талабларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 августдаги 164-сонли қарори билан тасдиқланган “Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларини энергетика текширувидан ва экспертизадан ўтказиш Қоидалари»га асосан “Ўзэнергоинспекция”си энергоаудиторлар томонидан тузилган энергетика текширувларни ўтказиш дастурлари 13 та корхона бўйича тасдиқлади.
Ўтказиладиган текширишлар натижасида корхоналарда ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигига баҳо берилиб ёқилғи ва энергия таъминотига харажатларни камайтириш имкониятлари аниқланади.
"Ўзэнергоинспекция" иқтисодиётнинг асосий тармоқларини ривожлантириш бўйича концепциялар ва давлат дастурларини ишлаб чиқишда, уларнинг энергия самарадорлигини ошириш ва энергия зичлигини камайтириш, электр ва иссиқлик энергиясини самарали ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш, шунингдек кўмирдан фойдаланиш бўйича таклифларда фаол иштирок этмоқда, тизимли асосда энергия зичлигини камайтириш электр ва иссиқлик энергиясидан, шунингдек кўмирдан самарали фойдаланиш бўйича тадқиқотлар, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда энергия самарадорлигини ошириш ва энергия сарфини камайтириш бўйича таклифлар тайёрлайди, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишнинг истиқболли йўналишларини аниқлайди ва уларни республикада ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича таклифлар тайёрлайди.
Фактларга асосланган мисол: жорий йилнинг биринчи ярмида "Ўзэнергоинспекция" барча ҳудудларда 500 дан ортиқ ишлаб чиқариш корхоналари вакиллари иштирокида 12 та ўқув семинарлари, 4 та матбуот анжуманлари, энергия зичлигини камайтириш ва энергия самарадорлигини ошириш бўйича учрашувлар ўтказди. Энергия самарадорлигини ошириш учун улар буклетлар, эслатмалар, плакатлар тарқатилди. Бундан ташқари, 5 та сюжет, 8 та телевизион ва радио дастур, марказий ва маҳаллий оммавий ахборот воситаларида ва интернетга 17 та нашрлар тайёрланди.