Кучли шамол кириб келиши – электр узатиш тармоқларига ҳам шикаст етказмоқда. Натижада айрим ҳудудларда электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилмоқда
Кучли шамол кириб келиши – электр узатиш тармоқларига ҳам шикаст етказмоқда. Натижада айрим ҳудудларда электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилмоқда
ФФВ хабарига кўра, жорий йилнинг 18 март кунидан 20 март кунига қадар Республикамизнинг айрим ҳудудларида шамол тезлиги 17-22 м/с дан 23-28 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
Шунга кўра, мамлакатимиз ҳудудларига кучли шамол кириб келиши натижасида юқори ва паст кучланишли электр узатиш тармоқларига ҳам шикаст етказмоқда.
Шу муносабат билан, айрим электр узатиш тармоқларида носозликлар юзага келиши натижасида электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилмоқда.
Ҳозирда махсус бригадалар томонидан ушбу носозликларни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати
19.03.2021
Охирги янгиликлар