Водий вилоятлари истеъмолчиларининг электр энергияси таъминоти барқарорлиги янада оширилади
Баҳор мавсумида водий истеъмолчиларини электр энергияси билан барқарор таъминлаш мақсадида, 500 кВли Л-503 электр узатиш тармоғида таъмирлаш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Хусусан, бугун, 20 февраль куни соат 09:30 дан 16:00га қадар Фарғона водийсини электр энергияси билан таъминловчи юқори кучланишли Л-503 электр узатиш тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Шу муносабат билан водийнинг айрим ҳудудларида ушбу вақт оралиғида электр энергияси таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилиши мумкин.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати
20.02.2022
Охирги янгиликлар