Кеча, 27 июль куни соат 18:00ларда Чилонзор тумани, 5-мавзесидаги ер остидан ўтган кабель тармоғининг куйиши оқибатида электр таъминотида узилиш бўлган ва 28 июль куни тунги соат 01:51да барча носозликлар бартараф этилиб, электр таъминоти қайта тикланган.
Шунингдек, бугун, 28 июль куни соат 09:00 да ушбу ҳудудни электр энергияси билан таъминловчи юқори кучланишли кабель тармоғида (ер остидан ўтган кабель тармоғи) носозлик бўлиб, электр таъминотида узилиш кузатилмоқда.
Ҳозирги пайтда Энергетика вазирлиги мутахассислари ва Чилонзор туман электр таъминоти корхонасининг махсус бригадаси томонидан носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
Носозлик қисқа фурсатларда бартараф этилади ва электр таъминоти қайта тикланади.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.