Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирлиги
тизимида коррупция қарши курашиш
ДАСТУРИ
(Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирининг
2019 йил 31 майдаги 20-сон буйруғи билан тасдиқланган)
- Умумий қоидалар
Ўзбекистан Республикаси энергетика вазирлиги (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларнинг содир этилишига сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш ва бартараф этиш Вазирликнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
Вазирлик фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таьминлаш бўйича барча йўналишларда коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, чек қўйиш, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, Вазирлик тизимида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш мақсадида коррупцияга қарши курашиш дастурини (кейинги уринларда - Дастур) қабул қилиш ва амалга ошириш заруриятини такозо этди.
- Дастурнинг асосий мақсади ва вазифалари
- Вазирлик тизимида конунийликни таъминлаш, ходимларда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, манфаатлар тукнашувига йўл қўймаслик, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш ҳамда коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш Дастурининг асосий мақсадидир.
2. Қуйидагилар Вазирлик тизимида коррупцияга қарши курашишнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
коррупцияни келтириб чиқарувчи хавфни баҳолаш ва бошқариш;
ходимларицинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятнни юксалтиришга, тизимда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга доир чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишини ташкил этиш;
коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлашга, уларни олдини олишга ва чек қўйишга, оқибатларини, шунингдек ушбу иллатларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этишга доир чора- тадбирлар самарадорлиги оширилишини таъминлаш:
коррупциянинг ҳолати ва тенденциялари туғрисидаги ахборотни йиғиш ҳамда таҳлил этиш;
коррупцияга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликни таьминлаш.
III. Дастурнинг асосий йўналишлари
1-боб. Вазирлик тизимининг барча сохаларида коррупцянинг олдини олишга доир ташкилий чора-тадбирлар
- Вазирлик тизимида коррупцияни келтириб чикарувчи хавфни аниқлаш ва бошқариш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
- Вазирлик сайтида ҳамда ижтимоий тармоқларда вакант иш ўринлари ҳамда номзодларга қўйилган талаблар хақида маълумотлар жойлаштириб борилишини таьминлаш.
- Ходимларининг аттестациядан утказилнш жараенида жамоатчилик вакиллари иштироқини, шунингдек, онлайн тарзда ўтказилишини жорий қилиш орқали шаффофликни таъминлаш.
6.Ишлаетган ходимларни жой-жойига қўйиш бўйича масалаларни қайта кўриб чиқиш. Бунда узоқ вақт давомида битта лавозимда ишлаб келаетган ходимларни аниқлаш ва уларни бошқа лавозимларга ўтказиш бўйича ички ротацияни амалга ошириб бориш бўйича таклифлар тайёрлаш.
- Ходимларнинг ижтимоий аҳволини ўрганиб бориш тизимини жорий этиш. Бунда кам таъминланган, ногиронлиги бўлган ва кўп болали ходимлар рўйхатини шакллантириш ва уларнинг ҳолидан ҳабар олиб туриш ҳамда заруриятга кўра, моддий жиҳатдан таъминлаш чораларини кўриб бориш бўйича таклифлар тайёрлаш.
- Товар-моддий бойликларнинг адолатли тақсимланишини таъминлаш механизмларини ишлаб чиқиш. Бунда ходимларнинг иш хажми ва эхтиёжидан келиб чиқиб, хизмат уйлари, автомобиллари ва бошқа моддий бойликлардан фойдаланиш тартибини белгилаш.
- Давлат харидлари бўйича ҳар бир товар позицияси кесимида харид нархларини вилоятлар ва республика бўйича таҳлил қилиб бориш, нархларни энг мақбул бўлишига эришиш.
- Ходимларга ҳақ тўлаш ва ҳисоб- китобларнинг тўғрилигини мониторинг қилиш имкониятини яратиш, ходимлар учун шикоятлар бериш имкониятини кенгайтириш бўйича таклифлар тайёрлаш.
- Вазирлик ва унинг таркибига кирувчи ташкилотларниг молия-хужалик фаолияти билан боғлик маълумотларни (давлат харидлари билан боғлик шартномалар рўйхатини) вазирлик хамда ташкилотлар веб-сайтларида эълон қилиб бориш.
- Асбоб-ускуналар, сарфлаш материаллари ва эхтиёт қисмларга бўлган эҳтиёжини аниқлашнинг ягона механизмлари ва стандартларини жорий этиш, уларни ҳисобга олишнинг ахборот тизимиии яратиш ҳамда давлат-ҳусусий шериклик шартлари асосида моддий-техник ресурсларига техник хизмат кўрсатишни аутсорсингга бериш бўйича таклифлар тайёрлаш.
- Вазирлик фаолиятида коррупцияга қарши курашишда «Transparency International» ташкилоти ва бошқа ҳалқаро коррупцияга қарши курашувчи ташкилотлар билан хамкорликни йўлга қўйиш бўйича таклифлар тайёрлаш.
2-боб. Вазирлик тизимида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш ва ходимларнинг ҳуқуқий онга ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш
- Вазирлик тизимида коррупцияга ннсбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилган, ходимларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш бўйича ахборот-тахлилий материалларни тайёрлаш ва тарқатиш.
- Коррупцияга қарши курашиш мавзуси доирасида ижтимоий видеоролик тайерлаш хамда коррупция, ҳалоллик, тўғрилик, қонунга ҳурмат, адолат тантанаси мавзуларида тарғибот материаллари, дидактик материаллар, мультипликацион фнльмлар тайерлаш.
- “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” тадбирларни ташкил қилиш.
3-боб. Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниклаш, уларга чек қўйиш ҳамда имкои берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупцияга оид хукукбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш
- Вазирликнииг веб-сайтида ходимлар устидан шикоят қилиш имконини берувчи махсус саҳифа очиш, келиб тушган шикоятларни мунтазам таҳлил қилиш ва натижалари бўйича асослантирилган таклифлар тайерлаш механизмини йўлга қўйиш.
- Вазирлик ва ташкилотлар маъмурий биноларада жисмоний ва юридик шаҳслар ёки уларнинг вакилларини қабул қилишда видео ва аудиога ёзиб олиш тизимини жорий этиш орқали шикоятлар келиб тушишини олдини олиш бўйича таклифлар тайёрлаш.
- Вазирлик ва ташкилотларда ходимлари билан ҳар чоракда камида бир марта профилактик суҳбатдан ўтказиш тартибини жорий этиш.
- Вазирлик ва ташкилотлари мансабдор шаҳслари томонидан содир этилган коррупцияга оид хатти-ҳаракатлар ҳакида хабар берган шаҳсларни мукофотлаш тартибини жорий этиш.
- Вазирлик томонидан бошқа ташкилотларда ўрганиш ўтказишда одоб-ахлоқ қоидаларини янада тақомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш. Бунда ўрганиш ўтказилайтган ташкилот ходимлари билан бирга умумий овқатланиш жойларига боришни тақиқлашни назарда тутиш.
- Хизмат сафарлари билан боғлиқ харажатларни белгиланган тартибда қоплашнинг қатъий механизмини белгилаш.
IV Дастурнинг қабул қилинишидан кутилаётган натижалар
- Ўзбекистан Республикаси энергетика вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш дастурини амалга оширишдан қуйидаги натижалар кутилмоқда:
Вазирлик тизимида коррупция, манфаатлар тўқнашуви ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олди олиниши;
Вазирлик тизимидаги ташкилотлар фаолиятининг очиқлигига эришилиши ва зиммасига юклатилган вазифалар ижросига нисбатан ходимлар масъулиятининг янада ортиши;
ходимларининг касбий ҳамда хизматдан ташқари фаолиятдаги одоб-ахлоқиниш- юксалиб бориши;
Вазирлик ва ташкилотлар фаолиятида коррупциянинг олдини олишга доир тадбирларнинг самарадорлигини таъминлаш.
V Якуний қоидалар
- Мазкур Дастур талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.