2019 йил 20 сентябрь куни “Энергия самарадорлиги ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш масалалари бўйича республика комиссияси”нинг (Республика комиссияси) 30-сонли Баёнини тасдиқланиши таъминланган.
Бунда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 августдаги ПҚ–4422-сон “Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори 12-бандига кўра, Республика комиссияси тўғрисидаги низом ишлаб чиқилиб, ўрнатилган тартибда тасдиқланган “Энергия самарадорлиги ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш масалалари бўйича ҳудудий комиссиялар”га (Ҳудудий комиссиялар – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари) ижро учун юборилган.