Тошкентда 20-21 сентябрь кунлари Марказий Осиё энергетика инвестицион форуми бўлиб ўтмоқда.
У Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан Осиё тараққиёт банки ҳамда ҳамкорлик орқали ривожланишга кўмаклашиш мақсадида бирлашган 11 та мамлакат ва шериклар билан биргаликда МОЭИФ мақоми остида ташкил қилинди.
Форумнинг биринчи куни “Марказий Осиёда инвестицион тўсиқларни енгиб ўтиш: "Ўтиш даврида бизнесни энергетик бозорларга жалб этиш” мавзуидаги кириш тақдимоти билан очилди. Ушбу тақдимотда истеъфодаги хизмат кўрсатган бош директор IRENA Аднан З. Амин сўзга чиқди.
Форумнинг биринчи кунги дастуридаги 1- сессиясида “Энергетик сектордаги ислоҳотлар инвестициялар учун мақбул шароитларни яратиш катализатори сифатида” мавзуси ўрин олди. Унинг давомида Ўзбекистон энергетика вазири Алишер Султонов ва ОТБ Марказий ва Ғарбий Европа энергетика департамени директори Ашок Бхаргава дастурий маърузалар билан сўзга чиқди.
Биринчи кун МОЭИФ энергетика вазирлари иштирокида модеризация қилинган подиумли музокара билаш якунланди, шунингдек, B-2-B учрашувлар билан якунланди.
Қўшимча тарзда айтиш мумкинки, Марказий Осиё минтақавий ҳамкорлик дастури Осиё тараққиёт банки ташаббусига кўра 2001 йилда ташкил қилинган.
МОМИҲ дастури ривожланиш бўйича бир қатор мамлакатлар ва шериклар ҳамкорлиги бўлиб, улар ҳамкорлик орқали ривожланишни илгари суриш мақсадида бирга иш олиб боради, жадал иқтисодий ривожланиш ва умумий фаровонликни оширишга хизмат қилади. Шерик мамлакатлар қаторига Озарбайжон, Афғонистон, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Монголия, Покистон, ХХР, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Мўғулистон киради.
Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги матбуот хизмати