Ҳурматли истеъмолчилар!
Жорий йилнинг 17 декабрь куни истеъмолчиларни ёқилғи-энергетика ресурслари билан таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот бериб ўтамиз.
Хусусан, 17 декабрь куни иссиқлик электр станциялари ва гидро электр станциялари орқали 226 миллион 100 минг киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Шундан республика истеъмолчиларига 215 миллион 600 минг киловатт-соат электр энергияси етказиб берилди.
Шунингек, сутка давомида ҳудудий газ таъминоти корхоналари томонидан истеъмолчиларга прогноздаги 94 миллион 696 минг куб метр ўрнига амалда 107 миллион 438 минг куб метр табиий газ етказиб берилди. Шу билан бирга, аҳолига 2 минг 209 тонна суюлтирилган газ етказилди.
Истеъмолчиларни кўмир ва брикет маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида 17 декабрь куни “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти томонидан 13 минг 870 тонна маҳаллий кўмир маҳсулотлари етказиб берилди.
Иссиқлик электр станцияларидаги барча энергоблоклар ўз номинал қувватида ишламоқда. Иш режими бўйича эътирозлар мавжуд эмас.Корхоналарда қазиб чиқариш ва ишлаб чиқариш ишлари режалаштирилган режимда олиб борилмоқда. Барча корхоналарда 24 соатлик навбатчилик ташкил қилинган.
Энергетика вазирлигининг навбатчилик қисмига электр энергияси таъминоти бўйича истеъмолчилар томонидан Қашқадарё, Самарқанд, Тошкент, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳридан мурожаатлар келиб тушди. Мурожаатлар ҳудудлардаги масъул мутахассисларга етказилиб, муаммо тегишли хизматларни тезкор жалб этган ҳолда ижобий ҳал этилди. “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг ҳудудлардаги масъул раҳбар-ходимлари томонидан доимий 24 соатлик навбатчилик ташкил қилинган бўлиб, бу орқали барча иш жараёнлари назоратга олинган.
Аввал хабар берганимиздек, 2020 йил 17 декабрь куни соат 11:00 дан 17:00 га қадар Тошкент вилояти Зангиота тумани Назарбек ҳудуди Назарбек маҳалласидаги газ босимини меъёрга келтириш мақсадида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилган (аҳоли хонадони сони – 450 та).
“Karmanatumangaz” газ таъминоти томонидан тумандаги юқори босимли газ тақсимлаш пунктида таъмирлаш ишлари олиб борилди. Шунга кўра, жорий йилнинг 17 декабрь куни соат 09:00 дан 17:30 га қадар “Нурафшон” ва “Аллон” “маҳаллаларидаги истеъмолчилар учун табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилиб, таъмирлаш ишлари якунига етгач, табиий газ таъминоти қайта тикланди.
Хоразм вилоятининг Боғот туманини таъминловчи “Боғот-1” ГТСдан чиққан юқори босимли ер усти қувурда газ сизиб чиқиши билан боғлиқ авария-таъмирлаш ишлари олиб борилиши туфайли 2020 йил 17 декабрь куни соат 14:00 дан 16:00 га қадар туман ҳудудидаги 6 965 та хонадон ва 120 та улгуржи истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилди.
“Hududgaz Buxoro” газ таъминоти филиалининг “Olottumangaz” газ таъминоти бўлими томонидан ҳудудда таъмирлаш ишлари олиб борилганлиги сабабли, 17 декабрь куни соат 13:00 дан 17:00 га қадар бўлган вақт оралиғида “Эски Олот”, “Маърифат”, “Ҳалифа”, “Бунёдкор”, “Халқобод”, “Наврўз”, “Бўстон”, “Арабхона”, “Усмоншайх”, “Асажам”, “Ёш ботир”, “Оқ Олтин”, “Жайхунобод”, “Хоса бўйи”, “Опшоқ”, “Пахтакор”, “Баёт” маҳалларидаги жами 5057 та истеъмолчиларда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилди.
Шунингдек, Бухоро туманининг “Кўчкўмар” МФЙ ҳудудидан ўтган ўрта босимли газ қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли, 2020 йил 17 декабрь куни соат 13:30-17:00 вақт оралиғида мазкур маҳалланинг 400 та хонадонларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилди.
17 декабрь куни соат 11:00 дан 17:00 га қадар Бухоро туман, Мохи-хосса МФЙ ҳудудидан ўтувчи 100 мм. ўрта босимли ер ости газ қувуридан газ сизиб чиқиш ҳолатини бартараф этиш мақсадида Моҳи-хосса, Шейхон ва Работак 2 ҳудудида 455 та хонадонда газ таъминоти тўхтатилган.
“Hududgaz Poytaxt” газ таъминоти филиалининг “MirzoUlug’bektumangaz” газ таъминоти бўлими томонидан тумандаги “Ғазалкент” кўчасида жойлашган ўрта босимли ер ости газ қувурида газ сизиб чиқиши билан боғлиқ авария ҳолати аниқланганлиги сабабли, Мирзо Улуғбек туманининг “Шўртепа”, “Паркент”, “Қорасув” даҳалари ҳамда “Дархон” манзиллари, шунингдек, Яшнобод туманининг баъзи ҳудудларигача бўлган аҳоли хонадонлари 17 декабрь куни соат 17:35-18:04 оралиғида табиий газ таъминотидан вақтинча тўхтатиб қўйилди.
Шунингдек, бугун 18 декабрь куни соат 10:00-17:00 вақт оралиғида “MirzoUlug'bektumangaz” газ таъминоти бўлими томонидан туманнинг “Ғазалкент” кўчаси ва “Бинокор” кўчаси кесишувида жойлашган ўрта босимли Д-90 мм ер ости газ қувурида газ сизиб чиқиш ҳолати аниқланганлиги сабабли, таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Шу муносабат билан Мирзо Улуғбек тумани “Алишер Навоий” МФЙ - 1888 та, “Нодирабегим” МФЙ - 771 та, “Алпомиш” МФЙ - 1923 та, “Шўртепа” МФЙ - 695 та, “Катта Қорасув” МФЙ - 1030 та, “Гулсанам” МФЙ - 1763 та, “Чимён” МФЙ - 1683 та, “Султония” МФЙ - 1415та, “Олмачи” МФЙ-1230 та, “Турон” МФЙ-1381 та, “Шукур Бурхонов” МФЙ - 1234 та, “Ялонғоч” МФЙ -821 та, “Катта Олтинтепа” МФЙ -1062та, “Авайхон” МФЙ - 2704 та ерли аҳоли хонадонлари ҳамда манзилдаги барча улгуржи истеъмолчилар, шунингдек, Яшнобод туманига чегарадош бўлган ҳудудлардаги хонадонлар табиий газ таъминотидан вақтинчалик тўхтатилади. Таъмирлаш ишларидан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
2020 йил 19 декабрь куни соат 10:00-17:00 вақт оралиғида “Olmazortumangaz” газ таъминоти бўлими томонидан туманнинг “О.Бобожонов” кўчасидан ўтган ўрта босимли ер усти газ қувурида таъмирлаш ишлари амалга оширилади. Шу сабабли, Олмазор туманининг “Хончорбоғ” ҳамда “Мискин” МФЙдаги 2- ва 4- кўп қаватли уйларнинг жами – 265 та аҳоли ва 465 та ерли аҳоли хонадонлари, шунингдек, 7 та улгуржи истеъмолчилари табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади. Таъмирлаш ишларидан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
Шу ўринда истеъмолчилардан иситиш мосламаларига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишларини, газ ускуналаридан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига қаттиқ риоя қилишларини сўраймиз.
Эслатиб ўтамиз, электр энергияси таъминоти билан боғлиқ масалалар бўйича 1154 ҳамда газ таъминоти масалалари бўйича 1104 қисқа телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.