Ҳурматли истеъмолчилар!
Жорий йилнинг 22 декабрь куни истеъмолчиларни ёқилғи-энергетика ресурслари билан таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот бериб ўтамиз.
Хусусан, 22 декабрь куни иссиқлик электр станциялари ва гидро электр станциялари орқали 229 миллион 300 минг киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Шундан республика истеъмолчиларига 219 миллион 300 минг киловатт-соат электр энергияси етказиб берилди.
Шунингек, сутка давомида ҳудудий газ таъминоти корхоналари томонидан истеъмолчиларга прогноздаги 94 миллион 696 минг куб метр ўрнига амалда 108 миллион 730 минг куб метр табиий газ етказиб берилди. Шу билан бирга, аҳолига 2 минг 195 тонна суюлтирилган газ етказилди.
Истеъмолчиларни кўмир ва брикет маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида 22 декабрь куни “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти томонидан 16 минг 331 тонна маҳаллий кўмир маҳсулотлари етказиб берилди.
Иссиқлик электр станцияларидаги барча энергоблоклар ўз номинал қувватида ишламоқда. Иш режими бўйича эътирозлар мавжуд эмас. Корхоналарда қазиб чиқариш ва ишлаб чиқариш ишлари режалаштирилган режимда олиб борилмоқда. Барча корхоналарда 24 соатлик навбатчилик ташкил қилинган.
Энергетика вазирлигининг навбатчилик қисмига электр энергияси таъминоти бўйича ҳудудлардан қилинган мурожаатлар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг тегишли маъул мутахассисларига етказилди.
Диспетчерлик маълумотига кўра, навбатчилик давомида табиий газ таъминоти бўйича, Андижон, Самарқанд ва Сурхандарё вилоятларидан қилинган мурожаатлар ҳудудлардаги масъул мутахассисларга етказилди. Узилишларни бартараф этиш чоралари кўрилди.
Хоразм вилоятининг Хива туманини таъминловчи юқори босимли ер усти қувурда газ сизиб чиқиши билан боғлиқ авария-таъмирлаш ишлари олиб борилганлиги сабабли, 2020 йил 22 декабрь куни соат 14:00 дан 16:00 га қадар туманнинг “Қумёп”, “Индавак” ва “Журён” МФЙларидаги 2 166 та хонадон ва 15 та улгуржи истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилди. Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланди.
22 декабрь соат 00:10 да Тошкент шаҳар, Сергели тумани, Дўстлик-2 массивида 13 та кўп қаватли уйларни табиий газ билан таъминловчи 176-сонюкори босимли ГРПни хавфсизлик қурилмаси ишлаб кетиб, 550 та аҳоли хонадонининг газ таъминоти тўхтаб қолган. Аҳолига табиий газни соат 11:00 да берилиши маълум қилинган.
Юқоричирчиқ туманининг “Арғинчи” ҳудуди, “Ободон” МФЙни табиий газ билан таъминловчи ўрта босимли газ қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли, 2020 йил 22 декабрь куни соат 15:00 дан 17:00 га қадар ушбу маҳаллада яшовчи 115 та хонадон ҳамда 2та улгуржи истеъмолчиларда табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилди. Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланди.
“Karmanatumangaz” газ таъминоти бўлими томонидан тумандаги “Боғишамол” маҳалласида ўрта босимли газ тақсимлаш пункти ўрнатиш ишлари олиб борилди. Шунга кўра, жорий йилнинг 23 декабрь куни соат 14:00 дан 17:30 гача “Боғишамол” маҳалласидан 180 та хонадон ва 1 та улгуржи истеъмолчилар учун табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилди. Таъмирлаш ишлари якунига етгач, табиий газ таъминоти қайта тикланди.
2020 йил 23 декабрь куни соат 11:00-15:00 вақт оралиғида “Chilonzortumangaz” газ таъминоти бўлими томонидан туманнинг “Саноат” кўчасида жойлашган паст босимли Д-57 мм. газ қувурини таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Чилонзор тумани “Саноат” кўчасидаги 38 та ерли аҳоли хонадонлари табиий газ таъминотидан вақтинчалик тўхтатилди. Таъмирлаш ишларидан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланди.
Шу ўринда истеъмолчилардан иситиш мосламаларига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишларини, газ ускуналаридан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига қаттиқ риоя қилишларини сўраймиз.
Эслатиб ўтамиз, электр энергияси таъминоти билан боғлиқ масалалар бўйича 1154 ҳамда газ таъминоти масалалари бўйича 1104 қисқа телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.