Ҳурматли истеъмолчилар!
Жорий йилнинг 23 декабрь куни истеъмолчиларни ёқилғи-энергетика ресурслари билан таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот бериб ўтамиз.
Хусусан, 23 декабрь куни иссиқлик электр станциялари ва гидро электр станциялари орқали 229 миллион 400 минг киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Шундан республика истеъмолчиларига 216 миллион 300 минг киловатт-соат электр энергияси етказиб берилди.
Шунингек, сутка давомида ҳудудий газ таъминоти корхоналари томонидан истеъмолчиларга прогноздаги 94 миллион 696 минг куб метр ўрнига амалда 108 миллион 32 минг куб метр табиий газ етказиб берилди. Шу билан бирга, аҳолига 2 минг 202 тонна суюлтирилган газ етказилди.
Истеъмолчиларни кўмир ва брикет маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида 23 декабрь куни “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти томонидан 12 минг 545 тонна маҳаллий кўмир маҳсулотлари етказиб берилди.
Иссиқлик электр станцияларидаги барча энергоблоклар ўз номинал қувватида ишламоқда. Иш режими бўйича эътирозлар мавжуд эмас. Корхоналарда қазиб чиқариш ва ишлаб чиқариш ишлари режалаштирилган режимда олиб борилмоқда. Барча корхоналарда 24 соатлик навбатчилик ташкил қилинган.
Энергетика вазирлигининг навбатчилик қисмига электр энергияси таъминоти бўйича ҳудудлардан қилинган мурожаатлар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг тегишли маъул мутахассисларига етказилди.
Диспетчерлик маълумотига кўра, сутка давомида табиий газ таъминоти бўйича Тошкент шаҳри ва Республика вилоятларида яшовчи аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари томонидан етказиб берилаётган табиий газнинг ўчиб қолиши ёки босимнинг пасайиб кетиши борасида қилинган мурожаатлар “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг жойлардаги бўлинмалари раҳбарлари ва масъул ходимлари билан биргаликда тезкор тартибда қайта ишланмоқда ҳамда уларни оператив тартибда ҳал этиш бўйича кўрилмоқда. Ҳозирда Республиканинг барча ҳудудларидаги табиий газ етказиб берувчи тармоқлар ишчи ҳолатида (штат режимида) фаолиятини давом эттирмоқда. Технологик жараёнлар ва ускуналарда узилишлар, тўхтаб қолиш ёки авария ҳолатлари мавжуд эмас.
“Karmanatumangaz” газ таъминоти бўлими томонидан тумандаги “Боғишамол” маҳалласида ўрта босимли газ тақсимлаш пункти ўрнатиш ишлари олиб борилди. Шунга кўра, жорий йилнинг 23 декабрь куни соат 14:00 дан 17:30 гача “Боғишамол” маҳалласидан 180 та хонадон ва 1 та улгуржи истеъмолчилар учун табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилди. Таъмирлаш ишлари якунига етгач, табиий газ таъминоти қайта тикланди.
2020 йил 23 декабрь куни соат 11:00-15:00 вақт оралиғида “Chilonzortumangaz” газ таъминоти бўлими томонидан туманнинг “Саноат” кўчасида жойлашган паст босимли Д-57 мм. газ қувурини таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Чилонзор тумани “Саноат” кўчасидаги 38 та ерли аҳоли хонадонлари табиий газ таъминотидан вақтинчалик тўхтатилди. Таъмирлаш ишларидан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланди.
Оққўрғон туманида жойлашган “Хамзабод”, “Халқабод” ва “Пахтакор” МФЙларини табиий газ билан таъминловчи юқори босимли газ тақсимлаш нуқтасида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли, 2020 йилнинг 24 декабрь куни соат 09:00 дан 16:00 га қадар юқоридаги кўрсатилган маҳаллалардаги 186 та хонадонларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилди. Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланди.
Бухоро туманидаги ўрта босимли, диаметри 76 мм.ли газ қувурида авария ҳолати аниқланганлиги ҳамда таъмирлаш ишларини бажариш мақсадида жорий йилнинг 24 декабрь куни соат 13.00 дан 17.00га қадар Бухоро шаҳрининг “Янгиобод” ҳамда Бухоро туманининг “Работи Қалмон” МФЙнинг баъзи кўчаларида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилди. Таъмирлаш ишлари тугатилганидан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланди.
Шунингдек, 2020 йил 25 декабрь куни соат 11:00 - 16:00 вақт оралиғида “Hududgaz Poytaxt” газ таъминоти филиалининг “Ер ости газ қувурлари хизмати” томонидан Учтепа туманининг ТХАЙ кўчасидан ўтган ўрта босимли ер ости газ қувурида таъмирлаш ишлари амалга оширилади. Шу сабабли, мазкур кўчадаги кўп қаватли уйларнинг 48 та хонадон ва 5 та ерли хонадонларда табиий газ таъминотидан вақтинчалик тўхтатилади. Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
Шу ўринда истеъмолчилардан иситиш мосламаларига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишларини, газ ускуналаридан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига қаттиқ риоя қилишларини сўраймиз.
Эслатиб ўтамиз, электр энергияси таъминоти билан боғлиқ масалалар бўйича 1154 ҳамда газ таъминоти масалалари бўйича 1104 қисқа телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.