Энергетика вазирлиги Штаби 2020 йил давомида истеъмолчиларни электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ ҳамда кўмир маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича муаммоларни аниқланб, уларни жойида ҳал этиш чораларини тизимли равишда кўрди.
Хусусан, Штаб ташаббуси билан узунлиги 130 километр бўлган янги газ тармоқлари қурилди ва таъмирланди. Натижада 32 минг хонадоннинг табиий газ таъминотидаги муаммо бартараф этилди. Жойларда депутатлар талаби асосида режадан ташқари қўшимча 16 дона янги трансформатор пунктлари ўрнатилиши натижасида 1400 та хонадоннинг электр энергияси таъминоти яхшиланди.
Шунингдек, чекка ва тоғли ҳудудлардаги “Темир дафтар”га киритилган хонадонларга 12 минг тонна кўмир маҳсулотлари йўл кира ҳақисиз, 20 та ногирон ва боқувчисини йўқотган оилаларга 20 дона газ плита, 16 тонна кўмир ҳомийлик асосида етказиб берилди.
Штаб томонидан Республика бўйича 11 та тоғли ва олис туманлардаги, жумладан Наманган вилоятининг Янгиқўрғон тумани (“Нанай” қишлоғи), Қашқадарё вилоятининг Дехқонобод, Жиззах вилоятининг Бахмал, Самарқанд вилоятининг Қўшработ, Сирдарё вилоятининг Сайхунобод, Сурхондарё вилоятининг Сариосиё, Навоий вилоятининг Хатирчи, Хоразм вилоятининг Шовот, Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа, Андижон вилоятининг Қўрғонтепа, Фарғона вилоятининг Қува туман депутатлари Кенгаши сессияларида ҳисобот берилди.
Жойлардаги учрашувларда депутат ва маҳаллалар раислари томонидан 152 та масала кўтарилди, шундан 101 таси жойида ҳал этилди, 51 таси эса 2021 йил дастурига киритиш бўйича топшириқлар берилди ва назоратга олинди.
Бажарилган ишлар бўйича мунтазам равишда Энергетика вазирлигининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари, бир қатор маҳаллий оммавий ахборот воситаларида ҳамда АОКАда брифинг ва чиқишлар ташкил этилди.
Энергетика вазирлиги Штаби томонидан 2021 йилда қуйидаги ишларни амалга ошириш режалаштирилган
Бунда аҳоли табиий газ таъминотидаги муммоларни бартараф этиш учун газ тарнспорти тизими ўтказиш қувватини ошириш, табиий газ етказиб берилишидаги йуқотишларни камайтириш, кўмир қазиб чиқаришни кўпайтириш маҳсулотларини ўз вақтида жойларга етказиб бериш, электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, янги қувватларни ишга тушириш, жумладан иссиқлик электр станциялари қувватини ошириш, янги гидроэлектр станцияларини фодаланишга топшириш ҳамда қуёш ва шамол энергияларидан самарали фойдаланиш лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш устивор вазифа этиб белгиланган.
Бундан ташқари Штаб томонидан ҳар бир соқа бўйича алоғида режалар белгилаб олинган
Жумладан.
Биринчи навбатда бугунги кунда Узбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги билан ҳамкорликда республиканинг барча маҳаллаларида электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ ҳамда кўмир маҳсулотлари билан таъминлаш даражаси ўрганилмоқда. Ўрганиш натижалари 15 январгача давом эттирилиб, маҳаллалар бўйича аниқланган муаммоларни жорий йилнинг октябрь ойига қадар бартараф этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.
Иккинчидан,жойларда шаффофликни таъминлаш мақсадида 2021 йил Манзилли дастурларни депутатлар ва маҳаллий ҳокимликлар билан келишиш ҳамда ҳар бир маҳалла раисига бажариладиган ишлар бўйича маълумотларни ҳамда суюлтирилган газ ва кўмир етказиб бериш графикларини тақдим этиш белгиланмокда.
Учинчидан, жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида Штаб томонидан истеъмолчиларни энергия ресурслари билан таъминлаш бўйича муаммоли туманларда депутат ва маҳалла раислари билан учрашувлар ўтказилади ва мавжуд муаммолар ечими бўйича олиб борилаётган ишлар телевидение ҳамда бошқа ОАВда кенг ёритиб борилади.
Тўртинчидан, истеъмолчиларни кўмир ва брикет маҳсулотлари билан таъминлашни ёз ойларидан бошлаб амалга ошириш чораларини кўриш ва жойларга кўмир етказиб бериш графигидаги муддатларга катъий амал қилиш белгилаб олинди.
Бешинчидан, кўмир омборлари ва дўконлари сонини оптималлаштириш ва уларни махсус техника воситалари билан таъминлаш чоралари кучайтирилади.
Олтинчидан, аҳолини маиший газ баллонлари билан таъминлаш ва газ баллонларини синовдан ўтказиш цехлари фаолиятини такомиллаштириш чоралари кўрилади.
Еттинчидан, электр энергияси ва табиий газ таъминотига АСКУЭ ва АСКУГ тизимларини биринчи навбатда улгуржи истеъмолчилар бўйича жорий этишни якунлаш ва соҳаларда Давлат хусусий шерикчиликни ривожлантириш чоралари кўрилади.
Саккизинчидан, техника ва ҳаракат хавфсизлиги ҳолатларини жойида танқидий ўрганиш ва аниқланган муаммоларни бартараф этиш тадбирлари амалга оширилади.
Тўққизинчидан, аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларни муқобил энергиядан кўпроқ фодаланишини тарғиб қилиш максадида амалий ишлар бажарилмокда. Бунда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг Халкаро Қуёш институти ва материалшунослик институтлари билан Тошкент вилоятида кўп қаватли уйларни иссиқ сув ва иссиқлик таъминотини тўлик Қуёш энергиясига ўтказиш ва табиий газ иккиламчи ёқилғи турига ўтказиб куз-қиш ойларида табиий газни 30 фоизгача ва ёз ойларида 90 фоизга иктисод қилишга эришиш тажрибалари амалга оширилмоқда.
Бундан ташқари иннвацион плёнкали иссиқхоналарни ташкил этиб уларда анъанавий ёқилғи бўлган табиий газ, мазут ва кўмир сарфини 50 фоизгача камайтириш тажрибалари ўтказилмоқда ва тажриба натижалари билан ушбу иннавацион лойиҳаларни республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам амалга ошириш чоралари кўрилади.
Вазирлик Штаби томонидан барча ҳудудларда Энергия тежамкорликни кенг жорий этиш бўйича семинар тренинглар ташкил этиш ва профилактик ишларни кучайтириш белгиланмоқда. Бунда соҳа корхоналдарида рақамли технологияларни ва геоинформация системаларини жорий этишни жадаллаштириш чоралари кўрилади.
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати