Ҳурматли истеъмолчилар!
Жорий йилнинг 8 январь куни истеъмолчиларни ёқилғи-энергетика ресурслари билан таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот бериб ўтамиз.
Хусусан, кеча, 8 январь куни иссиқлик электр станциялари ва гидро электр станциялари орқали 206 миллион 400 минг киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Шундан республика истеъмолчиларига 207 миллион 800 (импорт ҳисобига) минг киловатт соат электр энергияси етказиб берилди.
Шунингек, сутка давомида ҳудудий газ таъминоти корхоналари томонидан истеъмолчиларга жами 102 миллион 510 минг метр куб табиий газ етказиб бериш режалаштирилган ҳолда амалда 111 миллион 209 минг метр куб табиий газ етказиб берилди. Шунингдек, республика истеъмолчиларига жами 1 минг 873 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди.
Истеъмолчиларни кўмир ва брикет маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида 8 январь куни “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти томонидан 9 минг 700 тонна кўмир маҳсулотлари етказиб берилди.
Кеча, 8 январь куни соат 10:27да ва 10:31да Талимаржон ИЭСнинг 2- ва 3- буғ-газ қурилмаларида (жами 900 МВт қувват) энергоблок технологик ҳимоясининг ишлаши натижасида ушбу БГҚлари фаолияти тўхтатилган эди.
Шундан сўнг, мутахассислар томонидан олиб борилган чора-тадбирлар натижасида бугун, 9 январь куни соат 11:36да 3- ва соат 12:59да 2-сонли буғ-газ қурилмалари штат режимида ишга туширилди.
Айни пайтда мазкур энергоблоклар штат режимида ишламоқда.
Эслатиб ўтамиз, электр энергияси таъминоти билан боғлиқ масалалар бўйича 1154 ҳамда газ таъминоти масалалари бўйича 1104 қисқа телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.