Ҳурматли истеъмолчилар!
Жорий йилнинг 9 январь куни истеъмолчиларни ёқилғи-энергетика ресурслари билан таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот бериб ўтамиз.
Хусусан, кеча, 9 январь куни иссиқлик электр станциялари ва гидро электр станциялари орқали 202 миллион 100 минг киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Шундан республика истеъмолчиларига 209 миллион 100 (импорт ҳисобига) минг киловатт соат электр энергияси етказиб берилди.
Шунингек, сутка давомида ҳудудий газ таъминоти корхоналари томонидан истеъмолчиларга жами 102 миллион 510 минг метр куб табиий газ етказиб бериш режалаштирилган ҳолда амалда 111 миллион 17 минг метр куб табиий газ етказиб берилди. Шунингдек, республика истеъмолчиларига жами 1 минг 595 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди.
Истеъмолчиларни кўмир ва брикет маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида 9 январь куни “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти томонидан 13 минг 224 тонна кўмир маҳсулотлари етказиб берилди.
Жорий йилнинг 8 январь куни соат 10:27да ва 10:31да Талимаржон ИЭСнинг 2- ва 3- буғ-газ қурилмаларида (жами 900 МВт қувват) энергоблок технологик ҳимоясининг ишлаши натижасида ушбу БГҚлари фаолияти тўхтатилган эди.
Шундан сўнг, мутахассислар томонидан олиб борилган чора-тадбирлар натижасида Кеча, 9 январь куни соат 11:36да 3- ва соат 12:59да 2-сонли буғ-газ қурилмалари штат режимида ишга туширилди. Айни пайтда мазкур энергоблоклар штат режимида ишламоқда.
Корхоналарда қазиб чиқариш ва ишлаб чиқариш ишлари режалаштирилган режимда олиб борилмоқда. Барча корхоналарда 24 соатлик навбатчилик ташкил қилинган.
Эслатиб ўтамиз, электр энергияси таъминоти билан боғлиқ масалалар бўйича 1154 ҳамда газ таъминоти масалалари бўйича 1104 қисқа телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.