Ҳурматли истеъмолчилар!
Жорий йилнинг 10 январь куни истеъмолчиларни ёқилғи-энергетика ресурслари билан таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот бериб ўтамиз.
Хусусан, кеча, 10 январь куни иссиқлик электр станциялари ва гидро электр станциялари орқали 207 миллион 600 минг киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Шундан республика истеъмолчиларига 208 миллион 500 минг киловатт соат (импорт ҳисобига) электр энергияси етказиб берилди.
Шунингек, сутка давомида ҳудудий газ таъминоти корхоналари томонидан истеъмолчиларга жами 102 миллион 510 минг метр куб табиий газ етказиб бериш режалаштирилган ҳолда амалда 109 миллион 846 минг метр куб табиий газ етказиб берилди. Шунингдек, республика истеъмолчиларига жами 861 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди.
Истеъмолчиларни кўмир ва брикет маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида 10 январь куни “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти томонидан 11 минг 994 тонна кўмир маҳсулотлари етказиб берилди.
Бухоро туманидаги мавжуд газ қувурида газ сизиб чиқиш ҳолати аниқланганлиги ҳамда таъмирлаш ишларини бажариш мақсадида бугун 11 январь куни соат 13.00 дан 17.00га қадар тумандаги “Кўчкумар” (Сафкарда, Кўчкумар) ва “Шейхонча” (Тор-тор маҳалла, Тўтиқуш, Деҳча беги) МФЙда табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилди. Таъмирлаш ишлари тугатилганидан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланди.
Корхоналарда қазиб чиқариш ва ишлаб чиқариш ишлари режалаштирилган режимда олиб борилмоқда. Барча корхоналарда 24 соатлик навбатчилик ташкил қилинган.
Эслатиб ўтамиз, электр энергияси таъминоти билан боғлиқ масалалар бўйича 1154 ҳамда газ таъминоти масалалари бўйича 1104 қисқа телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.