Ҳурматли истеъмолчилар!
Жорий йилнинг 11 январь куни истеъмолчиларни ёқилғи-энергетика ресурслари билан таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот бериб ўтамиз.
Хусусан, кеча, 11 январь куни иссиқлик электр станциялари ва гидро электр станциялари орқали 213 миллион киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Шундан республика истеъмолчиларига 210 миллион 400 минг киловатт соат электр энергияси етказиб берилди.
Шунингек, сутка давомида ҳудудий газ таъминоти корхоналари томонидан истеъмолчиларга жами 102 миллион 510 минг метр куб табиий газ етказиб бериш режалаштирилган ҳолда амалда 105 миллион 772 минг метр куб табиий газ етказиб берилди. Шунингдек, республика истеъмолчиларига жами 1 минг 962 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди.
Истеъмолчиларни кўмир ва брикет маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида 11 январь куни “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти томонидан 11 минг 792 тонна кўмир маҳсулотлари етказиб берилди.
Хабар қилинганидек, кеча 11 январь куни Бухоро туманидаги мавжуд газ қувурида газ сизиб чиқиш ҳолати аниқланганлиги ҳамда таъмирлаш ишлари олиб борилганлиги сабабли соат 13.00 дан 17.00га қадар тумандаги “Кўчкумар” (Сафкарда, Кўчкумар) ва “Шейхонча” (Тор-тор маҳалла, Тўтиқуш, Деҳча беги) МФЙда табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилди. Таъмирлаш ишлари тугатилганидан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланди.
“Ҳудудгаз Жиззах” газ таъминот филиалига қарашли “Арнасой” ГРСидан келаётган Д-273 мм.ли юқори босимли ер усти газ қувурининг газ сизиб чиқиш ҳолатини бартараф этиш учун “Арнасой” ГРСни 2021 йил 12 январь куни соат 14:00 дан 17:30 га қадар табиий газ етказиб бериш тўхтатилганди. Аҳоли хонадонлари сони – 2960 та. Улгуржи истеъмолчилари - 46 та.
Бухоро вилояти Когон тумани Сухор МФЙ ҳудудидан ўтувчи 219 мм. ўрта босимли ер ости газ қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли, 2021 йил 12 январь куни соат 13:00 дан 17:00 га қадар жами 4078 та хонадоннинг газ таъминоти тўхтатилган.
Шунингдек, Бухоро шаҳар С.Шерозий, Дилкушо, М.Наршахий, Гулистон, С.Раҳимов, Г.Ғулом, Янгиобод, Ф.Хўжаев, Ибн Сино, Фурқат, А.Навоий, Кўкалдош, И.Бурхонов, Чорбахоса, М.Ашрафий МФЙлар ҳудудидан 219 мм.ли ўрта босим ер ости газ кувурини таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли 2021 йил 12 январь куни соат 13:00 дан 17:00 га қадар жами 15 151 та хонадонда газ таъминоти тўхтатилган.
Корхоналарда қазиб чиқариш ва ишлаб чиқариш ишлари режалаштирилган режимда олиб борилмоқда. Барча корхоналарда 24 соатлик навбатчилик ташкил қилинган.
Эслатиб ўтамиз, электр энергияси таъминоти билан боғлиқ масалалар бўйича 1154 ҳамда газ таъминоти масалалари бўйича 1104 қисқа телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.