Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги
  • РУ
  • ЎЗ
  • EN
  • Вазирлик ҳақида
    • Вазирлик ҳақида
    • Ҳайъат
    • Раҳбарият
    • Бўш иш ўринлари
    • Вазирлик тузилмаси
    • Илмий-техник кенгаш
    • Марказий аппарат
  • Матбуот маркази
    • Янгиликлар
    • Эълонлар
    • Раҳбариятнинг чиқиш ва баёнотлари
    • Медиа-режа
    • ОАВ биз ҳақимизда
    • Ахборот хизмати билан боғланиш
    • Мурожаатлар статистикаси
    • Энергия самарадорлиги бўйича ахборот портали
    • Очиқ маълумотлар портали
    • Ўзбекистон қаҳрамони
  • ФАОЛИЯТ
    • Ривожланиш концепцияси ва инвестицион имкониятлар
    • Нефть ва газ тармоғи
    • Электр энергетика тармоғи
    • Атом энергетикаси соҳаси
    • Қайта тикланувчи энергия манбалари
    • Энергия самарадоролиги ва энергия тежамкорлиги
    • Энергетика соҳасида давлат назорати
    • Нефть ва газ соҳасида давлат назорати
    • Халқаро ҳамкорлик
    • Коррупцияга қарши кураш
    • Одоб-аҳлоқ қоидалари
    • Битимларни амалга ошириш гуруҳи
  • Ҳужжатлар
    • Қонунлар
    • Президент фармон, қарор ва фармойишлари
    • Ҳуқумат қарори ва фармойишлари
    • Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтган меъёрий ҳужжатлар
  • Боғланиш
  • Ёшлар иттифоқи
    • Фаолият
    • Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
    • Ташкилий тузилма
    • Янгиликлар
    • Фото лавҳа
  • Save Energy
    • Янгиликлар
    • Қоидалар
    • Танлов комиссияси
    • Ариза

Сайт бўйича қидирув

Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги
  • E-mail: info@minenergy.uz
  • Кўриниш

    A
    A
    A

    Шрифт ўлчами

    0% га катталаштириш
    0% га катталаштириш
  • РУ
  • ЎЗ
  • EN
  • Вазирлик ҳақида
    • Вазирлик ҳақида
    • Ҳайъат
    • Раҳбарият
    • Бўш иш ўринлари
    • Вазирлик тузилмаси
    • Илмий-техник кенгаш
    • Марказий аппарат
  • Матбуот маркази
    • Янгиликлар
    • Эълонлар
    • Раҳбариятнинг чиқиш ва баёнотлари
    • Медиа-режа
    • ОАВ биз ҳақимизда
    • Ахборот хизмати билан боғланиш
    • Мурожаатлар статистикаси
    • Энергия самарадорлиги бўйича ахборот портали
    • Очиқ маълумотлар портали
    • Ўзбекистон қаҳрамони
  • ФАОЛИЯТ
    • Ривожланиш концепцияси ва инвестицион имкониятлар
    • Нефть ва газ тармоғи
    • Электр энергетика тармоғи
    • Атом энергетикаси соҳаси
    • Қайта тикланувчи энергия манбалари
    • Энергия самарадоролиги ва энергия тежамкорлиги
    • Энергетика соҳасида давлат назорати
    • Нефть ва газ соҳасида давлат назорати
    • Халқаро ҳамкорлик
    • Коррупцияга қарши кураш
    • Одоб-аҳлоқ қоидалари
    • Битимларни амалга ошириш гуруҳи
  • Ҳужжатлар
    • Қонунлар
    • Президент фармон, қарор ва фармойишлари
    • Ҳуқумат қарори ва фармойишлари
    • Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтган меъёрий ҳужжатлар
  • Боғланиш
  • Ёшлар иттифоқи
    • Фаолият
    • Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
    • Ташкилий тузилма
    • Янгиликлар
    • Фото лавҳа
  • Save Energy
    • Янгиликлар
    • Қоидалар
    • Танлов комиссияси
    • Ариза
Энергетика вазирлиги: Ўзбекистонда ортиб бораётган энергия таъминоти қандай таъминланмоқда?
  • Асосий
  • Матбуот маркази
  • Энергетика вазирлиги: Ўзбекистонда ортиб бораётган энергия таъминоти қандай таъминланмоқда?

Ўзбекистон Президенти Олий Мажлисга Мурожаатномасида таъкидлаганидек: “Aҳолининг иқтисодий фаоллиги ва даромадлари ўсиши билан энергия манбаларига бўлган талаб ҳам ортиб боради”. Шу муносабат билан Энергетика вазирлиги томонидан қувватларни ошириш, жумладан барқарор электр таъминоти бўйича лойиҳалар амалга оширилмоқда.

2020 йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон аҳолисига 1,74 млрд. кВт.соат, 2018 йил декабрь ойида эса (Энергетика вазирлиги ташкил этилишидан аввал) – 1,57 млрд. кВт.соат электр энергияси етказиб берилган. Яъни, бу борада ўсиш 11 фоизни ташкил этди.

Умуман олганда 2020 йилда мамлакатимиз бўйлаб электр энергияси истеъмоли 69,1 млрд. кВт. соатни ташкил қилиб, бу 2019 йилдаги кўрсаткичга нисбатан 6,1 фоизга ва 2016 йилдаги кўрсаткичга нисбатан 20,1 фоизга кўпдир.

Электр энергияси истеъмолининг бундай ортиши қандай таъминланган? Аввало, 2020 йилда мамлакатимиз электр станцияларида 66,4 млрд. кВт. соат электр энергияси ишлаб чиқилган бўлиб, бу 2019 йилдаги кўрсаткичга нисбатан 5 фоизга кўпдир ва 2016 йилга нисбатан 12,6 фоизга кўп.

Мамлакатимизда қўшимча электр энергиясини ишлаб чиқариш генерация қилинадиган қувватларни кенгайтириш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига амалга оширилмоқда. Уларнинг барчаси замонавий энергия тежовчи технологияларга асосланган.

Хусусан, 2016 йилда қабул қилинган Инвестиция дастурида кўзда тутилган лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига давлат кафолати асосидаги кредитлар ҳисобидан 3,7 ГВтдан ортиқ қувватлар ишга туширилди.

Буларга қатор электр станцияларини қуриш ва модернизация қилиш ҳисобига эришилди. Шу тариқа, 900 МВт янги қувватлар Толимаржон ИЭС, 560 МВт – Тахиатош ИЭС, 450 МВт – Навоий ИЭС, 370 МВт - Тошкент ИЭМ, 150 МВт Ангрен ИЭСдаги кўмир энергоблокидан олинди. Бу дегани, 1 та янги электр станцияси, 4 та янги гидроэлектр станцияси ва мавжуд электр станцияларни кенгайтириш ишлари амалга оширилди.

Наманган вилоятида қурилган янги Тўрақўрғон иссиқлик электр станцияси бугунги кунда Фарғона водийсининг учта вилояти истеъмол қилаётган электр энергияси ҳажмининг ярмини ишлаб чиқармоқда, яъни энергия тизими шарқий бўғини энергетик хавфсизлигини таъминлашда муҳим роль ўйнайди. Тўрақўрғон ИЭС ишга туширилишидан аввал Фарғона водийсининг энергия таъминоти фақатгина Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудлари ва Қирғизистон Республикасидан импорт қилинаётган электр энергияси ҳисобига амалга оширилар эди.

Инвестиция дастурида кўзда тутилган лойиҳаларни тўлиқ амалга ошириш ҳисобидан мамлакатимизда ҳар йили 2016 йилга нисбатан 21 млрд. кВт.соатга кўп электр энергияси ишлаб чиқарилади. Бундан ташқари, амалдаги электр станцияларини модернизация қилиш ва янгиларини қуришда қўлланилаётган энергия тежамкор технологиялар 1 кВт.соат учун ёқилғи ҳаражатларини 1 фоизга тушириш имконини бермоқда. Натижада электр энергиясини ишлаб чиқаришда ўртача 2 млрд. куб метр табиий газ иқтисод қилинади.

2020 йилнинг ўзида хорижий инвесторлар билан давлат-хусусий шериклиги асосида олтита янги электр станциялари қурилиши бошлаб юборилди. Уларнинг умумий қиймати 2 милрд. доллар, умумий қуввати эса 2700 мегаваттни ташкил этади.

2020 йилда инвестиция лойиҳалари босқичлари амалга оширилиши натижасида 2021 йилда мамлакатимизда 1387 мегаваттлик  қувватлар бўлган 9 янги электр станцияси ишга туширилади.

Улардан шу йилнинг октябрь ва ноябрь ойларининг ўзида турк компаниялари билан ҳамкорликда қуввати 940 МВт бўлган 4 та янги ИЭС қурилади.

Шунингдек жорий йилнинг октябрь ойида ҳар бирининг қуввати 100 МВт бўлган иккита қуёш электр станцияларини ишга тушириш режалаштирилмоқда (Самарқанд вилоятида Total Eren (Франция), Навоий вилоятида Masdar (БАА) ўз лойиҳаларини амалга оширмоқда).

Гидроэнергетика соҳасида ҳам қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. 2021 йил июнь ойида ГЭСнинг Чирчиқ-Бўзсув каскадига кирувчи “Камолот” гидроэлектр станцияси қурилиши якунланади. Шунингдек июнь ойида Сурхондарё вилоятидаги Тўполанг дарёсида Зарчоб кичик ГЭСлари каскадини ишга тушириш ҳам режалаштирилган.

 

Ўзбекистон Республикаси

Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

15.01.2021
230
Охирги янгиликлар
Тендерда қатнашиш учун таклифнома
26.02.2021
341
Танлов иштирокчиси учун анкета шакли
15.02.2021
382
17-18 февраль кунлари мамлакатимизда Гидроэнергетика соҳасида йирик форум ва кўргазма ўтказилади
15.02.2021
225
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги
  • Вазирлик ҳақида
    • Вазирлик ҳақида
    • Ҳайъат
    • Раҳбарият
    • Бўш иш ўринлари
    • Вазирлик тузилмаси
    • Илмий-техник кенгаш
    • Марказий аппарат
  • Матбуот маркази
    • Янгиликлар
    • Эълонлар
    • Раҳбариятнинг чиқиш ва баёнотлари
    • Медиа-режа
    • ОАВ биз ҳақимизда
    • Ахборот хизмати билан боғланиш
    • Мурожаатлар статистикаси
    • Энергия самарадорлиги бўйича ахборот портали
    • Очиқ маълумотлар портали
    • Ўзбекистон қаҳрамони
  • ФАОЛИЯТ
    • Ривожланиш концепцияси ва инвестицион имкониятлар
    • Нефть ва газ тармоғи
    • Электр энергетика тармоғи
    • Атом энергетикаси соҳаси
    • Қайта тикланувчи энергия манбалари
    • Энергия самарадоролиги ва энергия тежамкорлиги
    • Энергетика соҳасида давлат назорати
    • Нефть ва газ соҳасида давлат назорати
    • Халқаро ҳамкорлик
    • Коррупцияга қарши кураш
    • Одоб-аҳлоқ қоидалари
    • Битимларни амалга ошириш гуруҳи
  • Ҳужжатлар
    • Қонунлар
    • Президент фармон, қарор ва фармойишлари
    • Ҳуқумат қарори ва фармойишлари
    • Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтган меъёрий ҳужжатлар
  • Боғланиш
  • Ёшлар иттифоқи
    • Фаолият
    • Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
    • Ташкилий тузилма
    • Янгиликлар
    • Фото лавҳа
  • Save Energy
    • Янгиликлар
    • Қоидалар
    • Танлов комиссияси
    • Ариза
Маълумотлардан фойдаланилганда
www.minenergy.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт
© Барча ҳуқуқлар ҳимояланган 2019 - 2021 ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ВА ГАЗ ТАЪМИНОТИ БИЛАН БОҒЛИҚ САВОЛЛАР ЮЗАСИДАН МУРОЖААТ МАНЗИЛЛАРИ РЎЙХАТИ
  • Ишонч телефони 71-236-38-22
  • Иш тартиби: 9:00 дан 18:00 гача
  • Тушлик: 13:00-14:00
  • Қабул кунлариДушанба - Жума
  • Call марказ - 1154 (электр энергияси бўйича)
    - 1104 (газ таъминоти бўйича)
Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг