Ҳурматли истеъмолчилар!
Жорий йилнинг 14 январь куни истеъмолчиларни ёқилғи-энергетика ресурслари билан таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар ва 15 январь кунидаги бир қатор чора-тадбирлар тўғрисида маълумот бериб ўтамиз.
Хусусан, кеча, 14 январь куни иссиқлик электр станциялари ва гидро электр станциялари орқали 213 миллион киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Шундан республика истеъмолчиларига 205 миллион 500 минг киловатт соат электр энергияси етказиб берилди.
Шунингек, сутка давомида ҳудудий газ таъминоти корхоналари томонидан истеъмолчиларга жами 102 миллион 510 минг куб метр табиий газ етказиб бериш режалаштирилган бўлса амалда 101 миллион 103 минг куб метр табиий газ етказиб берилди. Шу билан бирга республика истеъмолчиларига жами 1 минг 937 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди.
Истеъмолчиларни кўмир ва брикет маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида 14 январь куни “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти томонидан 11 минг 972 тонна кўмир маҳсулотлари ҳудудларга етказиб берилди.
“Тошкент ИЭС” АЖ 2,10-сон энергоблокларда жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, 14 январь куни соат 11:00-16:00 вақт оралиғида “Sergelitumangaz” газ таъминоти бўлими томонидан туманнинг “Қум Ариқ” МФЙдаги кириш кўчаларидаги электрон газ ҳисоблич ускуналарни Давлат қиёслов кўригидан ўтказиш ишлари олиб борилганлиги сабабли, “Қум Ариқ” МФЙдаги 298 та ерли аҳоли хонадонларда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилди.
2021 йилнинг 14 январь куни соат 11:00-17:00 вақт оралиғида “Olmazortumangaz” газ таъминоти бўлими томонидан тумандаги “Гулзор” МФЙ, “Шумилов” кўчасида жойлашган ўрта босимли ер усти газ қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилганлиги сабабли, “Гулзор” МФЙдаги 85 та ерли аҳоли хонадонларда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилди. Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланди.
Қарши шаҳрининг “Буюк турон” маҳалласи ҳудудидан ўтган юқори босимли газ қувурида аниқланган авария ҳолатини зудликда бартараф этиш мақсадида, 2021 йил 14 январ куни соат 15:00 дан 17:00 га қадар Қарши шаҳрининг “Буюк турон”, “Темир йўлчи”, Қарши, Арал ҳамда Худойзот маҳаллаларида табиий газ таъминоти тўхтатилди.
2021 йилнинг 14 январь куни Сурхондарё вилоятининг Сариосиё ва Узун туманларига етказувчи юқори босимли газ қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилганлиги сабабли, Сариосиё туманидаги 4 857 та хонадон ва 112 та улгуржи истеъмолчиларда соат 11:00 дан 13:00 гача ҳамда Узун туманидаги 3 859 та хонадон ва 81 та улгуржи истеъмолчиларда соат 13:00 дан 15:00 гача табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилди. Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланди.
Тошкент вилоятининг Паркент тумани Ойбек, Обжувоз, Гулбоғ МФЙ, Дўстлик, Бахор, Гостанфат, Мустақиллик, О.Паркатий кўчаларини табиий газ билан таъминловчи ер усти ўрта босим газ қувурини “Зил” русумли юк машинаси уриб юборганлиги сабабли юқорида кўрсатилган кўчаларда жами 700 та аҳоли хонадонларида 2021 йил 14 январь соат 16:30 дан табиий газ таъминоти вактинчалик тўхтатилганди. Авария ишлари тугаллангандан сўнг барча истеъмолчилар огоҳлантирилиб табиий газ таъминоти қайта тикланиши маълум қилинган.
Шеробод туманига етказувчи юқори босимли газ қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилганлиги сабабли, мазкур тумандаги 4 695 та хонадон ва 85 та улгуржи истеъмолчиларда бугун, 15 январь куни соат 13:00 дан 15:00 гача табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилди. Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланди.
Тошкент вилоятининг Тошкент туманидаги “Учсада” МФЙнинг “Соҳил” кўчасига келтирувчи ҳамда Зангиота туманининг “Назарбек” ҳудудида жойлашган “Фаробий”, “Қиргузар” маҳаллаларига келтирувчи газ қувурларида таъмирлаш ишлари олиб борилганлиги сабабли, 15 январь куни соат 09:00 дан 17:00 га қадар “Учсада” МФЙдаги 70 та аҳоли хонадонларида, шунингдек, соат 13:00 дан 17:00 га қадар “Фаробий”, “Қиргузар” маҳаллаларидаги 400 та аҳоли хонадонларида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилди. Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланди.
Қарши шаҳрининг Шайхали ҳудудидан ўтган юқори босимли газ қувурида пайвандлаш ишлари олиб борилгани сабабли бугун 15 январь куни соат 15:00 дан 17:00 га қадар Қарши шаҳрининг Равоқ, Узуннаво, Тўқманғит, Обидида Шайхали, Гулистон ва Кўчкак маҳаллалларида табиий газ таъминоти тўхтатилди.
Эслатиб ўтамиз, электр энергияси таъминоти билан боғлиқ масалалар бўйича 1154 ҳамда газ таъминоти масалалари бўйича 1104 қисқа телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.