Ҳурматли истеъмолчилар!
Жорий йилнинг 15 январь куни истеъмолчиларни ёқилғи-энергетика ресурслари билан таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот бериб ўтамиз.
Хусусан, кеча, 15 январь куни иссиқлик электр станциялари ва гидро электр станциялари орқали 208 миллион 200 минг киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Шундан республика истеъмолчиларига 202 миллион 200 минг киловатт соат электр энергияси етказиб берилди.
Шунингек, сутка давомида ҳудудий газ таъминоти корхоналари томонидан истеъмолчиларга жами 98 миллион 18 минг куб метр табиий ва 1 минг 963 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди.
Истеъмолчиларни кўмир ва брикет маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида 15 январь куни “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти томонидан 12 минг 716 тонна кўмир маҳсулотлари ҳудудларга етказиб берилди.
15 январь куни соат 16:30да Бухоро вилоятининг Ромитан тумани “Ибн Сино” МФЙ ҳудудидан ўтувчи юқори босимли газ қувуридаги авария ҳолатини бартараф этиш мақсадида “Ромитан-1” ГТСининг “Пешку” йўналиши орқали газ таъминоти вақтинча тўхтатилди. Ҳудуддаги хонадонлар сони 4 600 тани ташкил қилади. Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, соат 20:50да табиий газ таъминоти қайта тикланди.
Шеробод туманига етказувчи юқори босимли газ қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилганлиги сабабли, мазкур тумандаги 4 695 та хонадон ва 85 та улгуржи истеъмолчиларда бугун, 15 январь куни соат 13:00 дан 15:00 гача табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилди. Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланди.
Тошкент вилоятининг Тошкент туманидаги “Учсада” МФЙнинг “Соҳил” кўчасига келтирувчи ҳамда Зангиота туманининг “Назарбек” ҳудудида жойлашган “Фаробий”, “Қиргузар” маҳаллаларига келтирувчи газ қувурларида таъмирлаш ишлари олиб борилганлиги сабабли, 15 январь куни соат 09:00 дан 17:00 га қадар “Учсада” МФЙдаги 70 та аҳоли хонадонларида, шунингдек, соат 13:00 дан 17:00 га қадар “Фаробий”, “Қиргузар” маҳаллаларидаги 400 та аҳоли хонадонларида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилди. Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланди.
Қарши шаҳрининг Шайхали ҳудудидан ўтган юқори босимли газ қувурида пайвандлаш ишлари олиб борилгани сабабли бугун 15 январь куни соат 15:00 дан 17:00 га қадар Қарши шаҳрининг Равоқ, Узуннаво, Тўқманғит, Обидида Шайхали, Гулистон ва Кўчкак маҳаллалларида табиий газ таъминоти тўхтатилди. Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланди.
Корхоналарда қазиб чиқариш ва ишлаб чиқариш ишлари режалаштирилган режимда олиб борилмоқда. Барча корхоналарда 24 соатлик навбатчилик ташкил қилинган.
Эслатиб ўтамиз, электр энергияси таъминоти билан боғлиқ масалалар бўйича 1154 ҳамда газ таъминоти масалалари бўйича 1104 қисқа телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.