Ҳурматли истеъмолчилар!
Жорий йилнинг 18 январь куни истеъмолчиларни ёқилғи-энергия ресурслари билан таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар ва 19 январь кунидаги чора-тадбирлар тўғрисида маълумот бериб ўтамиз
Хусусан, кеча, 18 январь куни иссиқлик электр станциялари ва гидро электр станциялари орқали 205 миллион 900 минг киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Шундан республика истеъмолчиларига 198 миллион 600 минг киловатт соат электр энергияси етказиб берилди.
Шунингек, сутка давомида ҳудудий газ таъминоти корхоналари томонидан истеъмолчиларга жами 94 миллион 188 минг куб метр табиий ва 2 минг 135 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди.
Истеъмолчиларни кўмир ва брикет маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида 18 январь куни “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти томонидан 13 минг 2 тонна кўмир маҳсулотлари ҳудудларга етказиб берилди.
18 январь куни соат 11:00-16:00 вақт оралиғида “Sergelitumangaz” газ таъминоти бўлими томонидан тумандаги “Қум Ариқ” МФЙда электрон газ ҳисоблич ускуналарни Давлат қиёслов кўригидан ўтказиш ишлари олиб борилганлиги сабабли, ушбу МФЙдаги 298 та ерли аҳоли хонадонларда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилди. Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланди.
Тошкент вилоятининг Пискент туманидаги “Намуна” МФЙ ҳудудидан Оҳангарон туманига ўтган юқори босимли газ қувурида табиий газ сизиб чиқиши ҳамда Қуйичирчиқ туманининг “Зангар” МФЙни табиий газ билан таъминловчи ўрта босимли газ қувурида юзага келган носозликларни бартараф этиш мақсадида, бугун 18 январь куни соат 08:00дан 18:00га қадар Пискент туманининг “Намуна” МФЙ ҳудудидаги “Тўқай”, “Жалоир”, “Эйвалек-2” маҳаллалари ва туманга қарашли намунали уйлар ҳамда “Янги Бўстон” маҳаллаларида жами 507 та аҳоли хонадонларида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилди. Оҳангарон туманида 3 869 та аҳоли ва 37 та улгуржи истеъмолчиларига, шунингдек Қуйичирчиқ туманининг “Зангар” МФЙдаги 125 та аҳоли хонадонларида 18 январь куни соат 04:00 дан 13:00 га қадар табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилди.
“Ҳудудгаз Самарқанд” ГТФдан олинган маълумотга асосан Каттақўрғон шаҳар Яккабоғ МФЙ Ингичка кўчаси “Каттақўрғон 1” ГТСдан чиқувчи ўрта босимли Д-325 ер усти газ қувирига номаълум шахслар ноқонуний равишда ўзбошимчалик билан уланишга уринган. Натижада ёнғин содир бўлган. Ёнғин Фавқулотда вазиятлар бўлими томонидан ўчирилган. Газ сизиб чиқиш ҳолати бандаж қилиш орқали вақтинчалик тўхтатилди. ДХХ, Прокуратура ва ИИБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Авария ҳолати бартараф этилгандан сўнг барча истеъмолчиларга (11 759та) газ таминоти қайта тикланади.
Сергели тумани “Олчазор” маҳалласи Бирлик кўчасидаги Д-89 мм. ер усти ўрта босим газ қувурига дарахт синиб тушганлиги сабабли
2021 йил 18 январь соат 20:50 дан 19 январь куни соат 14:00 гача таъмирлаш ишлари олиб борилиши маълум қилинди. Таъмирлаш ишлари якунлангандан сўнг барча истеъмолчиларга (205 та хонадон) газ таминоти қайта тикланади.
Бухоро вилоятининг Вобкент тумани марказини табиий газ билан таъминловчи юқори босимли ер ости газ қувурини “Хажувон” МФЙ Хажувон қишлоғидан ўтувчи қисмидан газ сизиб чиқиш ҳолати аниқланганлиги ҳамда таъмирлаш ишлари олиб борилиши мақсадида 2021 йил 19 январь куни соат 9:00 дан 18:00 га қадар Вобкент туманининг “Дўстлик”, “Вобкент”, “Ниёзҳожи”, “Истиқлол”, “Кулолчи”, “Паноб”, “Халач”, “Косари”, “Бешработ”, “Чўрикалони”, “Мўминобод”, “Қурувчи”, “Пахтакор”, “Работохун”, “Шифокор”, “Шакаркент”, “Чармгарон”, “Кукин”, “Найман”, “Ширин”, “Шорбоғкент”, “Шохнигор”, “Арабхона”, “Гулистон”, “Хажувон” сингари МФЙларида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилди. Таъмирлаш ишлари тугатилганидан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланди.
Корхоналарда қазиб чиқариш ва ишлаб чиқариш ишлари режалаштирилган режимда олиб борилмоқда. Барча корхоналарда 24 соатлик навбатчилик ташкил қилинган.
Эслатиб ўтамиз, электр энергияси таъминоти билан боғлиқ масалалар бўйича 1154 ҳамда газ таъминоти масалалари бўйича 1104 қисқа телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.