Жорий йилнинг 25 январь куни Ўзбекистон Ресубликаси Энергетика вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасининг мазмун-моҳиятига бағишланган тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирга республика олий таълим муассасалари профессор ва ўқитувчиларидан иборат тарғибот гуруҳи ташриф буюриб, мурожаатноманинг мазмун-моҳияти, мақсади ва унда мамлакатимизни барча соҳаларда ривожлантириш юзасидан белгилаб берилган устувор вазифалар ҳақида атрофлича тушунтирилди.
Тадбир давомида юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламдаги ислоҳотлар, хусусан, ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли фаровонлигини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида видеороликлар намойиш этилди.
Мурожаатномада баён этилган фикрлар, режалар, мамлакатимиз тараққиёти, халқимиз фаравонлигини янада юксактиришга бевосита хизмат қилиши ҳамда вазирлик ходимларининг олдида турган асосий вазифалар хусусида батафсил фикр юритилди. Мурожаатномада белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини таъминлашда тизимли ишлар амалга оширилаётгани алоҳида таъкидланди.
Хусусан, мурожаатномада таъкидланганидек, 2020 йил республикамизда 197 та йирик, минглаб кичик ва ўрта корхоналар ҳамда инфратузилма объектлари барпо этилди. Энергетика соҳасида тарихимизда биринчи марта хорижий инвесторлар билан давлат-хусусий шериклик асосида 6 та янги электр станциясини барпо этиш ишлари бошланди. Уларнинг умумий қиймати 2 млрд. доллар бўлиб, умумий қуввати 2700 мегаваттга тенг бўлиши эътироф этилди.
Тадбирда иштирокчилар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоблар берилди.
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати