Ҳурматли истеъмолчилар!
Жорий йилнинг 26 январь куни истеъмолчиларни ёқилғи-энергия ресурслари билан таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар ва 27-28 январь кунларидаги чора-тадбирлар тўғрисида маълумот бериб ўтамиз
Хусусан, кеча, 26 январь куни иссиқлик электр станциялари ва гидро электр станциялари орқали 213 миллион 100 минг киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Шундан республика истеъмолчиларига 209 миллион 500 минг киловатт соат электр энергияси етказиб берилди.
Шунингек, сутка давомида ҳудудий газ таъминоти корхоналари томонидан истеъмолчиларга жами 104 миллион 207 минг куб метр табиий ва 1 минг 930 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди.
Истеъмолчиларни кўмир ва брикет маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида 26 январь куни “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти томонидан 12 минг 796 тонна кўмир маҳсулотлари ҳудудларга етказиб берилди.
“Toshkent shahar ЕТК” AJ Яшнобод туманида юқори кучланишли кабель тармоқларида носозликлар юзага келганлиги сабабли таъмирлаш ишлари бошланганини маълум қилди.
Аниқланишича, туман ҳудудидаги фидер “Тин” ҳамда “Альфа” узатмаларидан таъминланувчи юқори кучланишли қуввати 6 кВ бўлган ер остидан ўтган кабель тармоқларидаги шикастланган қисмида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли электр энергия етказиб беришда режадан ташқари ўчишлар кузитилмоқда.
Хусусан, 27 январь куни “Бойсун”, “Заркент” ҳамда “Жўрабек” МФЙларнинг Алимкент-1, 2, 3, 4, 5, Сув бўйи, Тўрткўл, Авиасозлар 1-тор, Зангори, Ҳовос, Ғиждувон, Бойсун, М. Ашрафий, Хатирчи, Ош, Обишер, Олот кўчаларидаги аҳоли хонадонлари, Фарғона йўли, 95 а кўчасидаги кўп қаватли уйларда электр энергияси соат 10:00 дан 17:00 қадар вақтинчалик ўчирилди.
Айни вақтда, “Toshkent shahar ЕТК” AJнинг юқори кучланишли аварияларни тиклаш тезкор ишчи-бригада ходимлари томонидан носозликларни бартараф этиш бўйича таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманидаги мавжуд газ қувурида газ сизиб чиқиш ҳолати аниқланганлиги ҳамда таъмирлаш ишларини бажариш мақсадида жорий йилнинг 26 январь куни соат 14:00 дан 17:00 га қадар тумандаги “Ғовшин” МФЙда табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилди. Таъмирлаш ишлари тугатилганидан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланди.
Қарши шаҳрининг Гулшан маҳалласи ҳудудидан ўтган ер ости қувурида газ сизиб чиқиш ҳолати аниқланганлиги ва уни бартараф қилиш мақсадида, 2021 йил 27 январ куни соат 16:00 дан 18:00 га қадар шаҳарнинг Арал, Гулшан, Худойзод, “Мустақиллик қўрғони” ҳамда Чаман маҳаллаларида табиий газ таъминоти тўхтатилди.
Шунингдек, 2021 йил 28 январь куни соат 11:00 дан 15:00 га қадар Тошкент шаҳрининг “Yunusobodtumangaz” газ таъминоти бўлими томонидан тумандаги “Амир Темур” кўчасида жойлашган “Тошкент ахборот технологиялари университети” объектидаги ўрта босимли ер усти газ қувурини ҳаракатдаги газ қувурига улаш ишлари амалга оширилади. Шу муносабат билан туманнинг “Бодомзор” ва “Ҳокимзода” кўчаларидаги барча истеъмолчилар хонадонида табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
Хоразм вилоятининг Хонқа ва Янгиариқ туманларини табиий газ билан таъминловчи “Хонқа-1” ГТСда таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли, 2021 йил 28 январь куни соат 14:00 дан 18:00 га қадар Хонқа туманидаги 7та ҚФЙ ҳамда Хонқа шаҳарчасига (13 142 та хонадон, 538 та улгуржи истеъмолчилар), шунингдек, Янгиариқ туманидаги 6 та ҚФЙ ҳамда Янгиариқ шаҳарчасига (12 464 та хонадон, 234 та улгуржи истеъмолчилар) табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилиши маълум қилинади.Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
Корхоналарда қазиб чиқариш ва ишлаб чиқариш ишлари режалаштирилган режимда олиб борилмоқда. Барча корхоналарда 24 соатлик навбатчилик ташкил қилинган.
Эслатиб ўтамиз, электр энергияси таъминоти билан боғлиқ масалалар бўйича 1154 ҳамда газ таъминоти масалалари бўйича 1104 қисқа телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.