Ҳурматли истеъмолчилар!
Жорий йилнинг 27 январь куни истеъмолчиларни ёқилғи-энергия ресурслари билан таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар ва 28-29 январь кунларидаги чора-тадбирлар тўғрисида маълумот бериб ўтамиз.
Хусусан, кеча, 27 январь куни иссиқлик электр станциялари ва гидро электр станциялари орқали 212 миллион 900 минг киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Шундан республика истеъмолчиларига 209 миллион киловатт соат электр энергияси етказиб берилди.
Шунингек, сутка давомида ҳудудий газ таъминоти корхоналари томонидан истеъмолчиларга жами 102 миллион 915 минг куб метр табиий ва 2 минг 10 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди.
Истеъмолчиларни кўмир ва брикет маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида 27 январь куни “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти томонидан 12 минг 205 тонна кўмир маҳсулотлари ҳудудларга етказиб берилди.
Қарши шаҳрининг Гулшан маҳалласи ҳудудидан ўтган ер ости қувурида газ сизиб чиқиш ҳолати аниқланганлиги ва уни бартараф қилиш мақсадида, 2021 йил 27 январ куни соат 16:00 дан 18:00 га қадар шаҳарнинг Арал, Гулшан, Худойзод, “Мустақиллик қўрғони” ҳамда Чаман маҳаллаларида табиий газ таъминоти тўхтатилди.
Жорий йилнинг 28 январь куни соат 10:00 дан 18:00 гача жорий профилактика ишлари олиб борилиши сабабли Шовот туманининг “Оқкўл”, “Остона”, “Қумёп”, “Бўйрачи”, Гурлан туманининг “Уйилма” маҳалалари, шунингдек Боғот туманининг “Тўпчи” маҳалласида ва Олтинқум шаҳарчасида ҳудудларида электр энергиясида узилишлар кузатилди.
Шунингдек, бугун, 28 январь куни соат 11:00 дан 15:00 га қадар Тошкент шаҳрининг “Yunusobodtumangaz” газ таъминоти бўлими томонидан тумандаги “Амир Темур” кўчасида жойлашган “Тошкент ахборот технологиялари университети” объектидаги ўрта босимли ер усти газ қувурини ҳаракатдаги газ қувурига улаш ишлари амалга оширилди. Шу муносабат билан туманнинг “Бодомзор” ва “Ҳокимзода” кўчаларидаги барча истеъмолчилар хонадонида табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланди.
Хоразм вилоятининг Хонқа ва Янгиариқ туманларини табиий газ билан таъминловчи “Хонқа-1” ГТСда таъмирлаш ишлари олиб борилганлиги сабабли, 28 январь куни соат 14:00 дан 18:00 га қадар Хонқа туманидаги 7та ҚФЙ ҳамда Хонқа шаҳарчасига (13 142 та хонадон, 538 та улгуржи истеъмолчилар), шунингдек, Янгиариқ туманидаги 6 та ҚФЙ ҳамда Янгиариқ шаҳарчасига (12 464 та хонадон, 234 та улгуржи истеъмолчилар) табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилди. Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланди.
Тошкент вилоятининг Тошкент тумани “Масалбой” ҳудуди, “Нурҳаёт” маҳалласидаги “Соғлом авлод” кўчасини табиий газ билан таъминловчи ер усти ўрта босимли газ қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилганлиги муносабати билан, 28 январь куни соат 13:00 дан 17:00 га қадар мазкур маҳаллада 180 та хонадонлар ҳамда 2 та улгуржи истеъмолчиларда газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилди. Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланди.
Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар “Ўзбекистон” маҳалласини табиий газ билан таъминловчи юқори босимли газ қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилганлиги сабабли, маҳалладаги 1111 та аҳоли хонадонлари ва 35 та улгуржи истеъмолчиларда 28 январь куни соат 9:00 дан 17:00 га қадар табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилди. Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланди.
Шу билан бирга 29 январь куни соат 14:00-17:00 вақт оралиғида “Hududgaz Poytaxt” газ таъминоти филиали томонидан Шайхонтахур туманидаги “Беш-ёғоч” мавзеси “Янги Камолон” МФЙ жойлашган объектда ўрта босимли газ қувурини ҳаракатдаги газ қувурига улаш ишлари амалга оширилади. Шу сабабли, “Янги Камолон” МФЙдаги 5 қаватли уйнинг барча аҳоли хонадонларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
Корхоналарда қазиб чиқариш ва ишлаб чиқариш ишлари режалаштирилган режимда олиб борилмоқда. Барча корхоналарда 24 соатлик навбатчилик ташкил қилинган.
Эслатиб ўтамиз, электр энергияси таъминоти билан боғлиқ масалалар бўйича 1154 ҳамда газ таъминоти масалалари бўйича 1104 қисқа телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.