Ҳурматли истеъмолчилар!
Жорий йилнинг 1 февраль куни истеъмолчиларни ёқилғи-энергия ресурслари билан таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар ва 2 февраль кунидаги чора-тадбирлар тўғрисида маълумот бериб ўтамиз.
Хусусан, кеча, 1 февраль куни иссиқлик электр станциялари ва гидро электр станциялари орқали 207 миллион 300 минг киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Шундан республика истеъмолчиларига 201 миллион 500 минг киловатт соат электр энергияси етказиб берилди.
Шунингек, сутка давомида ҳудудий газ таъминоти корхоналари томонидан истеъмолчиларга жами 92 миллион 657 минг куб метр табиий ва 1 минг 549 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди.
Истеъмолчиларни кўмир ва брикет маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида 1 февраль куни “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти томонидан 12 минг 75 тонна кўмир маҳсулотлари ҳудудларга етказиб берилди.
Бугун, 1 февраль куни соат 16:00-18:00 вақт оралиғида “Hududgaz Poytaxt” ГТФ “Ер ости газ қувурлари хизмати” ҳамда “MirzoUlug'bektumangaz” газ таъминоти бўлими томонидан тумандаги “Мўминова” кўчасида янги қуриб битказилган “I.M.Gubkin номидаги Россия давлат нефть ва газ (MTU) университет ётоқхонаси учун ўрта босимли ер ости газ қувурида улаш ишлари олиб борилди. Шу муносабати билан туманнинг “Мўминова” кўчасида 12 та кўп қаватли уйларнинг барча аҳоли хонадонлари ва 2 та улгуржи истеъмолчилари табиий газ таъминотидан вақтинчалик тўхтатилди.
Тошкент вилояти Зангиота тумани, Эшонгузар қўрғони, А.Навоий маҳалласи, кўп қаватли уйларнинг табиий газ билан таъминловчи ўрта босим газ қуқурида газ сизиб чиқиш (авария) ҳолати кузатилгани сабабли, 1 февраль куни соат 11:00 дан 17:00 га қадар Эшонгузар қўрғони, А.Навоий маҳалласида жами 450 та аҳоли хонадонлари, ижтимоий соҳа объектлари ва улгуржи истеъмолчиларда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилган. Аҳоли хонадон сони 450 тани ташкил қилади. Барча истеъмолчиларда табиий газ таъминоти такланди.
Тошкент вилояти “Ўртачирчиқ тумани, билан Нурафшон шаҳар чегара қисмида газ ҳисобдони ўрнатилиши муносабати билан Ўнбеш-овул тармоғи юқори босимли ГТНдан табиий газ билан таъминланувчи истеъмолчилар газ таъминотидан 1 февраль куни соат 13:00 дан 17:00 га қадар вақтинча тўхтатилган. Аҳоли хонадон сони 2050 тани ташкил қилади. Улгуржи истеъмолчилар 7 тани ташкил этади. Барча истеъмолчиларда табиий газ таъминоти такланди.
Олмалиқ шаҳар, “Чамбил” МФЙ, Чамбил кўчасидан ўтказилган ер усти ўрта ва паст босим газ қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилганлиги сабабли, 2 февраль куни соат 08:00 дан 18:00 га қадар мазкур кўчадаги 91 та аҳоли хонадонларига табиий газ етказиб бериш вақтинчалик тўхтатилди.
Ўртачирчиқ тумани, “Янги ҳаёт” МФЙ ҳудудидан ўтган (“Чапаев” номли) юқори босимли газ қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилганлиги сабабли, 2 февраль куни соат 13:00 дан 18:00 гача ушбу ҳудуднинг “Бектемир”, “Янги ҳаёт”, “Ўчоқли”, “Бунёдкор” МФЙлардаги 3375 та аҳоли хонадонларида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилди. Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланди.
Бухоро вилоятининг Жондор туманига табиий газ етказиб берувчи юқори босимли ер ости газ қувурида газ сизиб чиқиш ҳолати аниқланганлиги ҳамда таъмирлаш ишларини бажариш мақсадида жорий йилнинг 1-2 февраль кунлари соат 8:00 дан 17:00 га қадар Жондор туманида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилди. Таъмирлаш ишлари тугатилганидан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланди.
Бухоро шаҳар Ж.Икромий ҳамда А.Тўқай кўчаларидан ўтувчи мавжуд ўрта босимли ер ости газ қувурларини таъмирлаш мақсадида 2 февраль куни соат 9:00 дан 17:00 га қадар Бухоро шаҳридаги “Низомий”, “Ж.Икромий”, “Туркий Жандай”, “Ҳамид Олимжон”, “А.Фитрат” МФЙларига қарашли кўчаларда табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида жойлашган “Турват” газ тақсимлаш станциясида таъмирлаш ишлари олиб борилганлиги муносабати билан Марғилон шаҳар ҳудудидаги “Надирмат”, “Туягум”, “Зуҳро”, “Гулистон”, “Саховат”, “Милтиқсоз” ва “Чилонзор” МФЙларида яшовчи 6931 та аҳоли хонадонлари ва 85 та улгуржи истеъмолчилар, шунингдек, Тошлоқ туманидаги 4775 та аҳоли хонадонлари ва 52 та улгуржи истеъмолчиларда 2 февраль куни соат 11:00 дан 14:00 га қадар табиий газ таъминотидан вақтинчалик тўхтатилди. Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланди.
Корхоналарда қазиб чиқариш ва ишлаб чиқариш ишлари режалаштирилган режимда олиб борилмоқда. Барча корхоналарда 24 соатлик навбатчилик ташкил қилинган.
Эслатиб ўтамиз, электр энергияси таъминоти билан боғлиқ масалалар бўйича 1154 ҳамда газ таъминоти масалалари бўйича 1104 қисқа телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.