Энергетика вазирлиги 15 февралдан энергияни тежаш ва энергия самарадорлиги мавзусини энг яхши тарзда ёритиш бўйича «Save Energy» танлови ўтказилишини эълон қилади.
Танловнинг бош ҳомийси «ЛУКОЙЛ Узбекистан Оперейтинг Компани».
Танлов ишларини қабул қилиш ва кўриб чиқиш 2021 йил 20 майгача давом этади.
Ғолибларни танлашнинг асосий мезонлари энергияни тежаш ва энергия самарадорлиги мавзусини ёритишда очиқлик, ўзига хослик ва холисликдан иборат.
Танловга тақдим этиладиган ишлар табиий ресурслар сақланишини таъминлаш учун энергияни тежаш зарурати мавзусини ўз ичига олиши ва энергия манбаларидан фойдаланишда аҳолида тежамкорлик маданиятини шакллантириш маъносини ифодалаши лозим.
Конкурсда режиссёрлар, журналистлар, блогерлар, дизайнерлар ва бошқа шахслар иштирок этиши мумкин.
Ишлар ўзбек ва рус тилларида қуйидаги номинациялар бўйича тақдим этилиши мумкин:
- Энг яхши ижтимоий видео-ролик
- Энг яхши ижтимоий баннер (баннер, постер, сурат)
- Энг яхши мақола
Танлов шартлари билан http://minenergy.uz/uz/lists/view/133 ҳавола орқали танишиш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати