Ҳурматли истеъмолчилар!
Жорий йилнинг 4 февраль куни истеъмолчиларни ёқилғи-энергия ресурслари билан таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар ва 5 февраль кунидаги чора-тадбирлар тўғрисида маълумот бериб ўтамиз.
Хусусан, кеча, 4 февраль куни иссиқлик электр станциялари ва гидро электр станциялари орқали 202 миллион 700 минг киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Шундан республика истеъмолчиларига 200 миллион 300 минг киловатт соат электр энергияси етказиб берилди.
Шунингек, сутка давомида ҳудудий газ таъминоти корхоналари томонидан истеъмолчиларга жами 85 миллион 658 минг куб метр табиий ва 1 минг 967 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди.
Истеъмолчиларни кўмир ва брикет маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида 4 февраль куни “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти томонидан 13 минг 749 тонна кўмир маҳсулотлари ҳудудларга етказиб берилди.
Тошкент вилояти Қибрай тумани “Дўрмон Комплекси” ҳудудидан ўтган ер ости ўрта босим газ қувуридан “Комплекс” қозонхонаси ҳамда Дўрмон МФЙ Арчазор кўчаларига йўналган ер ости ўрта босим газ қудуғида навбатдаги кўрикдан ўтказиш пайтида (обход) газ сизиб чиқиш ҳолати аниқланган. Ушбу носозликни бартараф этиш мақсадида 4 февраль куни соат 10:00 дан юқорида кўрсатилган манзилда 203 та аҳоли табиий газ истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилди. Таъмирлаш ишларидан сўнг табиий газ таъминоти кайта тикланди.
4 февраль куни соат 11:00-17:00 вақт оралиғида “Sergelitumangaz” газ таъминоти бўлими томонидан Сергели тумани 5-мавзеда жойлашган объектда паст босимли ер ости газ қувурини ҳаракатдаги газ қувурига улаш ишлари олиб борилди. Шу муносабат билан туманнинг 5-мавзесидаги 9 қаватли 105, 106, 107, 108, 109 ва 110 уйларнинг жами 288 та аҳоли хонадонлари табиий газ таъминотидан вақтинчалик тўхтатилди. Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланди.
Бугун, 5 февраль куни соат 11:00-15:00 вақт оралиғида “Chilonzortumangaz” газ таъминоти бўлими томонидан тумандаги “Заргарлик” кўчасида жойлашган объектда ўрта босимли ер ости газ қувурини қурилиш-монтаж ишлари якунланганлиги сабабли ҳаракатдаги газ қувурига улаш ишлари олиб борилди. Шу муносабат билан, Чилонзор тумани “Гулистон” мавзесидаги 40 та кўп қаватли уйларнинг 3000 та ва “Сўгалии ота” кўчасидаги 8 та кўп қаватли уйларнинг 528 та аҳоли хонадонлари ҳамда “Заргарлик” кўчасидаги 3 та улгуржи истеъмолчилари табиий газ таъминотидан вақтинчалик тўхтатилди. Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланди.
Шунингдек 5 февраль куни соат 10:00-18:00 вақт оралиғида “Yashnobodtumangaz” газ таъминоти бўлими томонидан тумандаги “Жарқўрғон” МФЙ “Заргарлик” кўчасида жойлашган паст босимли ер ости газ қувурида таъмирлаш ишлари ишлари олиб борилди. Шу муносабат билан Яшнобод тумани “Зоҳидова” кўчасидаги 50 та ерли, 1-берк кўчасидаги 4 та кўп қаватли уйларнинг 32 та аҳоли хонадонлари табиий газ таъминотидан вақтинчалик тўхтатилди. Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланди.
Фарғона магистрал газ қувурлари бошқармаси тасарруфидаги Андижон вилояти ҳудудида жойлашган “Андижон-1” газ тарқатиш шохобчасида янги қуриб битказилган саноат тармоғи ишга туширирилган. Шунга кўра, Андижон шаҳрининг “Форобий”, “Ўзбекистон 21 йиллиги”, “Иттифоқ”, “Чўлпон 100 йиллиги”, “Озодлик”, “Уйғуробод”, “Бобур”, “Бирлик” ҳамда “Деҳқонобод” МФЙлар ўрамидаги аҳоли хонадонлари ва улгуржи истеъмолчилар учун 2020 йил 5 февраль куни соат 10:00 дан 16:00 га қадар газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилди. Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланди.
Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани “Эйвалик” ГТШда ҳамда Бўка туманининг “Наврўз” МФЙ ҳудудидан ўтган юқори босимли газ қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилганлиги сабабли, 5 февраль куни соат 8:00 дан 17:00 га қадар “Эйвалек” МФЙ, “Эйвалек” қўрғони, “Ойбулоқ” МФЙ, “Узар” ва “Қирғизовул” қишлокларида ҳамда Ўрта-Чирчиқ тумани “А.Икромов” МФЙ даги жами 1 464 та хонадонларда, 20 та улгуржи истеъмолчиларида, шунингдек соат 10:00 дан 15:00 га қадар Бўка туманидаги “Жалилов”, “Янгабоғ”, “Ҳожиметов” МФЙлардаги жами 1 414 та хонадонларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилди. Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланди.
Сирдарё вилоятининг Бахт шаҳрида 3370 нафар аҳоли, 26 та ижтимоий соҳа объект яъни “Тинчлик”, “Ҳазина”, “Ишонч”, “Бешбулоқ”, “Янгиобод”, “Тадбиркор” ва “Сайҳунобод” тумани “Иттифоқ” МФЙда 647 нафар аҳоли ва 4 та ижтимоий соҳа объектларни табиий газ таъминоти билан таъминловчи янги қурилган юқори босимли газ қувурини магистрал газ қувурига улаш ишлари олиб борилганлиги муносабати билан 5 февраль куни соат 08:00 дан 17:00 га қадар газ таъминоти тўҳтатилди.
Оқолтин туманида “Аҳиллик”, “Дўстлик”, “Навоий”, “Саховат”, “Кўркам Диёр” МФЙларда 4 166 нафар аҳоли ва 86 та ижтимоий соҳа объектини табиий газ таъминоти билан таъминловчи “Ғалаба” ГТСида диафрагма алмаштириш ишлари олиб борилганлиги муносабати билан 5 февраль куни соат 12:00 дан 14:00 га қадар “Ғалаба” ГТС тўҳтатилди. Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланди.
Корхоналарда қазиб чиқариш ва ишлаб чиқариш ишлари режалаштирилган режимда олиб борилмоқда. Барча корхоналарда 24 соатлик навбатчилик ташкил қилинган.
Эслатиб ўтамиз, электр энергияси таъминоти билан боғлиқ масалалар бўйича 1154 ҳамда газ таъминоти масалалари бўйича 1104 қисқа телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.