Ҳурматли истеъмолчилар!
Жорий йилнинг 5 февраль куни истеъмолчиларни ёқилғи-энергия ресурслари билан таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар ва 6 февраль кунидаги чора-тадбирлар тўғрисида маълумот бериб ўтамиз.
Хусусан, кеча, 5 февраль куни иссиқлик электр станциялари ва гидро электр станциялари орқали 204 миллион 100 минг киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Шундан республика истеъмолчиларига 200 миллион 800 минг киловатт соат электр энергияси етказиб берилди.
Шунингек, сутка давомида ҳудудий газ таъминоти корхоналари томонидан истеъмолчиларга жами 84 миллион 393 минг куб метр табиий ва 1 минг 938 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди.
Истеъмолчиларни кўмир ва брикет маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида 5 февраль куни “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти томонидан 12 минг 43 тонна кўмир маҳсулотлари ҳудудларга етказиб берилди.
5 февраль куни соат 11:00-15:00 вақт оралиғида “Chilonzortumangaz” газ таъминоти бўлими томонидан тумандаги “Заргарлик” кўчасида жойлашган объектда ўрта босимли ер ости газ қувурини қурилиш-монтаж ишлари якунланганлиги сабабли ҳаракатдаги газ қувурига улаш ишлари олиб борилди. Шу муносабат билан, Чилонзор тумани “Гулистон” мавзесидаги 40 та кўп қаватли уйларнинг 3000 та ва “Сўгалии ота” кўчасидаги 8 та кўп қаватли уйларнинг 528 та аҳоли хонадонлари ҳамда “Заргарлик” кўчасидаги 3 та улгуржи истеъмолчилари табиий газ таъминотидан вақтинчалик тўхтатилди. Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланди.
Шунингдек 5 февраль куни соат 10:00-18:00 вақт оралиғида “Yashnobodtumangaz” газ таъминоти бўлими томонидан тумандаги “Жарқўрғон” МФЙ “Заргарлик” кўчасида жойлашган паст босимли ер ости газ қувурида таъмирлаш ишлари ишлари олиб борилди. Шу муносабат билан Яшнобод тумани “Зоҳидова” кўчасидаги 50 та ерли, 1-берк кўчасидаги 4 та кўп қаватли уйларнинг 32 та аҳоли хонадонлари табиий газ таъминотидан вақтинчалик тўхтатилди. Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланди.
Фарғона магистрал газ қувурлари бошқармаси тасарруфидаги Андижон вилояти ҳудудида жойлашган “Андижон-1” газ тарқатиш шохобчасида янги қуриб битказилган саноат тармоғи ишга туширирилган. Шунга кўра, Андижон шаҳрининг “Форобий”, “Ўзбекистон 21 йиллиги”, “Иттифоқ”, “Чўлпон 100 йиллиги”, “Озодлик”, “Уйғуробод”, “Бобур”, “Бирлик” ҳамда “Деҳқонобод” МФЙлар ўрамидаги аҳоли хонадонлари ва улгуржи истеъмолчилар учун 2020 йил 5 февраль куни соат 10:00 дан 16:00 га қадар газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилди. Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланди.
Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани “Эйвалик” ГТШда ҳамда Бўка туманининг “Наврўз” МФЙ ҳудудидан ўтган юқори босимли газ қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилганлиги сабабли, 5 февраль куни соат 8:00 дан 17:00 га қадар “Эйвалек” МФЙ, “Эйвалек” қўрғони, “Ойбулоқ” МФЙ, “Узар” ва “Қирғизовул” қишлокларида ҳамда Ўрта-Чирчиқ тумани “А.Икромов” МФЙ даги жами 1 464 та хонадонларда, 20 та улгуржи истеъмолчиларида, шунингдек соат 10:00 дан 15:00 га қадар Бўка туманидаги “Жалилов”, “Янгабоғ”, “Ҳожиметов” МФЙлардаги жами 1 414 та хонадонларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилди. Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланди.
Сирдарё вилоятининг Бахт шаҳрида 3370 нафар аҳоли, 26 та ижтимоий соҳа объект яъни “Тинчлик”, “Ҳазина”, “Ишонч”, “Бешбулоқ”, “Янгиобод”, “Тадбиркор” ва “Сайҳунобод” тумани “Иттифоқ” МФЙда 647 нафар аҳоли ва 4 та ижтимоий соҳа объектларни табиий газ таъминоти билан таъминловчи янги қурилган юқори босимли газ қувурини магистрал газ қувурига улаш ишлари олиб борилганлиги муносабати билан 5 февраль куни соат 08:00 дан 17:00 га қадар газ таъминоти тўҳтатилди.
Оқолтин туманида “Аҳиллик”, “Дўстлик”, “Навоий”, “Саховат”, “Кўркам Диёр” МФЙларда 4 166 нафар аҳоли ва 86 та ижтимоий соҳа объектини табиий газ таъминоти билан таъминловчи “Ғалаба” ГТСида диафрагма алмаштириш ишлари олиб борилганлиги муносабати билан 5 февраль куни соат 12:00 дан 14:00 га қадар “Ғалаба” ГТС тўҳтатилди. Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланди.
“Пискенттумангаз” газ таъминоти бўлимидан олинган маълумотига асосан, 5 февраль куни соат 21:30да Керувчи МФЙ, Банғавул қишлоғи ҳудудидаги ўрта босимли ер ости газ қувуридан газ сизиб чиқиши ҳолати аниқланган. Ушбу ҳудудда 80 та хонадон табиий газ таъминотидан ўчирилган ва табиий газ сизиб чиқиш ҳолати бутунлай бартараф этилгандан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланиши маълум қилинган.
Бухоро вилояти “Ғиждувон” ГТСдан келувчи ер ости юқори босимли газ қувурининг Қизилтепа ҳудудидан ўтувчи қисмида газ сизиб чиқиш ҳолати аниқланганлиги ҳамда таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли Ғиждувон туманида 6 февраль куни соат 9:00 дан 17:00 га қадар табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Зангиота тумани “Хонобод” ҳудуди, “Соҳибкор” маҳалласи, “Барака” кўчасидаги кўп қаватли уйларни табиий газ билан таъминловчи ер ости паст босимли газ қувурида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли, ушбу ҳудуддаги 150 та аҳоли хонадонларида 2021 йил 6 февраль куни соат 09:00дан 17:00 га қадар табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
Корхоналарда қазиб чиқариш ва ишлаб чиқариш ишлари режалаштирилган режимда олиб борилмоқда. Барча корхоналарда 24 соатлик навбатчилик ташкил қилинган.
Эслатиб ўтамиз, электр энергияси таъминоти билан боғлиқ масалалар бўйича 1154 ҳамда газ таъминоти масалалари бўйича 1104 қисқа телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.