Ҳурматли истеъмолчилар!
Жорий йилнинг 7 февраль куни истеъмолчиларни ёқилғи-энергия ресурслари билан таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар ва 8 февраль кунидаги чора-тадбир тўғрисида маълумот бериб ўтамиз.
Хусусан, кеча, 7 февраль куни иссиқлик электр станциялари ва гидро электр станциялари орқали 201 миллион 900 минг киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Шундан республика истеъмолчиларига 196 миллион 900 минг киловатт соат электр энергияси етказиб берилди.
Шунингек, сутка давомида ҳудудий газ таъминоти корхоналари томонидан истеъмолчиларга жами 83 миллион 491 минг куб метр табиий ва 291 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди.
Истеъмолчиларни кўмир ва брикет маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида 7 февраль куни “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти томонидан 10 минг 142 тонна кўмир маҳсулотлари ҳудудларга етказиб берилди.
“Ҳудудгаз Самарқанд” ГТФдан олинган маълумотга асосан “Ургут” ГТСдан чиқувчи юқори босимли ер усти газ қувиридан газ сизиб чиқиш ҳолатини бартараф қилиш учун 7 февраль куни соат 08:00 дан жами 5 233 та аҳоли ва 110 та улгуржи истеъмолчиларга газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилиши маълум қилинган. Авария ҳолати бартараф этилгандан сўнг барча истеъмолчиларга газ таминоти қайта тикланади.
“Зангиотатумангаз” газ таъминоти бўлимидан олинган маълумотга кўра, Зангиота тумани, Бўзсув ҳудуди, “Ачии сой” маҳалласини газ билан таъминловчи ўрта босимли ер усти газ қувурини автотранспорт воситаси уриб кетиши натижасида ушбу газ қувурининг уланган жойидан газ сизиб чиқиш ҳолати аниқланган. Натижада мазкур ҳудуднинг 120 та хонаданида 7 февраль куни соат 00:30дан газ таъминоти вақтинчалик тўхталган. Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
Бугун, 8 февраль куни Пойтахтнинг:
Учтепа тумани тумани: соат 10:00-18:00 вақт оралиғида 12-мавзедаги 2 та кўп қаватли уйларнинг 56 та, 23-мавзедаги 64 та кўп қаватли уйларнинг 4 562 та, 24-мавзедаги 51 та кўп қаватли уйларнинг 3 922 та, 25-мавзедаги 41 та кўп қаватли уйларнинг 2382 та, 26-мавзедаги 36 та кўп қаватли уйларнинг 2 779 та аҳоли хонадонлари шунингдек, манзилдаги барча улгуржи истеъмолчилари;
Чилонзор тумани: соат 10:00-18:00 вақт оралиғида 20-мавзе 49 та кўп қаватли уйларнинг 2 480 та аҳоли хонадонлари ҳамда 19-20-мавзеларидаги барча улгуржи истеъмолчилари;
Мирзо-Улуғбек тумани: соат 11:00-17:00 вақт оралиғида “Сайрам” кўчасидаги 60 та ерли ва 5 та беш қаватли уйларнинг аҳоли хонадонлари табиий газ таъминотидан вақтинчалик тўхтатилди. Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланди.
Бухоро вилояти, Бухоро шаҳар Бахт кўчасидан ўтувчи ўрта босимли ер ости газ қувурини таъмирлаш мақсадида 8 февраль куни соат 13:00 дан 17:00 га қадар Бухоро шаҳридаги “Шергирон” МФЙ ҳудудига қарашли кўчаларда табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилди. Шунингдек, Бухоро шаҳар Намозгоҳ кўчасидан ўтувчи ўрта босимли ер ости газ қувурини таъмирлаш мақсадида соат 14:00 дан 17:00 га қадар Бухоро шаҳридаги “Афшор Маҳалла” МФЙ ҳудудига қарашли кўчаларда табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилди. Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланди.
Сирдарё вилоятининг Музрабод туманида жойлашган “Таллашқон” ҳудудидаги юқори босимли газ кувурларида таъмирлаш ишлари олиб борилганлиги сабабли, тумандаги “Шаффоф”, “Янги хаёт”, “Нурли хаёт”, “Йўлчи” МФЙларидаги 1 055 та хонадонларда 8 февраль куни соат 10:00 дан 16:00 гача газ таъминоти вақтинча тўхтатилди. Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланди.
Корхоналарда қазиб чиқариш ва ишлаб чиқариш ишлари режалаштирилган режимда олиб борилмоқда. Барча корхоналарда 24 соатлик навбатчилик ташкил қилинган.
Эслатиб ўтамиз, электр энергияси таъминоти билан боғлиқ масалалар бўйича 1154 ҳамда газ таъминоти масалалари бўйича 1104 қисқа телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.