Ҳурматли истеъмолчилар!
Жорий йилнинг 8 февраль куни истеъмолчиларни ёқилғи-энергия ресурслари билан таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар ва 9 февраль кунидаги чора-тадбирлар тўғрисида маълумот бериб ўтамиз.
Хусусан, кеча, 8 февраль куни иссиқлик электр станциялари ва гидро электр станциялари орқали 203 миллион 200 минг киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Шундан республика истеъмолчиларига 197 миллион 200 минг киловатт соат электр энергияси етказиб берилди.
Шунингек, сутка давомида ҳудудий газ таъминоти корхоналари томонидан истеъмолчиларга жами 84 миллион 601 минг куб метр табиий ва 2 минг 56 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди.
Истеъмолчиларни кўмир ва брикет маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида 8 февраль куни “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти томонидан 9 минг 560 тонна кўмир маҳсулотлари ҳудудларга етказиб берилди.
Хабар берилганидек, кеча, 8 февраль куни Пойтахтнинг Учтепа тумани туманида соат 10:00-18:00 вақт оралиғида 12-мавзедаги 2 та кўп қаватли уйларнинг 56 та, 23-мавзедаги 64 та кўп қаватли уйларнинг 4 562 та, 24-мавзедаги 51 та кўп қаватли уйларнинг 3 922 та, 25-мавзедаги 41 та кўп қаватли уйларнинг 2382 та, 26-мавзедаги 36 та кўп қаватли уйларнинг 2 779 та аҳоли хонадонлари шунингдек, манзилдаги барча улгуржи истеъмолчилари;
Чилонзор тумани: соат 10:00-18:00 вақт оралиғида 20-мавзе 49 та кўп қаватли уйларнинг 2 480 та аҳоли хонадонлари ҳамда 19-20-мавзеларидаги барча улгуржи истеъмолчилари;
Мирзо-Улуғбек тумани: соат 11:00-17:00 вақт оралиғида “Сайрам” кўчасидаги 60 та ерли ва 5 та беш қаватли уйларнинг аҳоли хонадонлари табиий газ таъминотидан вақтинчалик тўхтатилди. Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланди.
Бухоро вилояти, Бухоро шаҳар Бахт кўчасидан ўтувчи ўрта босимли ер ости газ қувурини таъмирлаш мақсадида 8 февраль куни соат 13:00 дан 17:00 га қадар Бухоро шаҳридаги “Шергирон” МФЙ ҳудудига қарашли кўчаларда табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилди. Шунингдек, Бухоро шаҳар Намозгоҳ кўчасидан ўтувчи ўрта босимли ер ости газ қувурини таъмирлаш мақсадида соат 14:00 дан 17:00 га қадар Бухоро шаҳридаги “Афшор Маҳалла” МФЙ ҳудудига қарашли кўчаларда табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилди. Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланди.
Сирдарё вилоятининг Музрабод туманида жойлашган “Таллашқон” ҳудудидаги юқори босимли газ кувурларида таъмирлаш ишлари олиб борилганлиги сабабли, тумандаги “Шаффоф”, “Янги хаёт”, “Нурли хаёт”, “Йўлчи” МФЙларидаги 1 055 та хонадонларда 8 февраль куни соат 10:00 дан 16:00 гача газ таъминоти вақтинча тўхтатилди. Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланди.
Шунингдек, бугун, 9 февраль куни соат 11:00-18:00 вақт оралиғида “Mirobodtumangaz” газ таъминоти бўлими томонидан туманда ташкил этилаётган “Ягона бошқарув биноси” қурилиш майдонида ўтказилган ўрта босимли ер ости газ қувурини хавфсиз жойга кўчириш ишлари амалга оширилди. Шу муносабат билан тумандаги “Содиқ Азимов” кўчасидаги 81-83-85 кўп қаватли уйларнинг 82 та ва “Саид Барака” кўчасидаги 8 та кўп қаватли уйларнинг 60 та аҳоли хонадонлари табиий газ таъминотидан вақтинчалик тўхтатилди.
Яшнобод туманининг “Баку” кўчасида сув таъминоти корхонаси томонидан олиб борилаётган таъмирлаш ишлари жараёнида ўрта босимли ер ости газ қувурига шикаст етиши натижасида газ сизиб чиқиш (авариявий) ҳолати содир бўлиб, тезкор бартараф этиш мақсадида ишчи гуруҳи ташкил этилди ҳамда таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган. Шу сабабли, Туманнинг “Обод маҳалла” кўчасидаги 21 та кўп қаватли уйларнинг 1 050 та ҳамда “Маъруф”, “Қашқадарё”, “Баку” ва “Фарғона йўли” кўчасидаги жами 533 та ерли хонадонларда газ таъминотидан вактинчалик тўхтатилди. Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
“Yashnobodtumangaz” газ таъминоти бўлими томонидан туманнинг “Султонали Машҳадий” кўчасида жойлашган ўрта босимли ер ости газ қудуғида таъмирлаш ишлари амалга оширилади. Шу муносабат билан тумандаги “Маҳтумқули” кўчаси 7 та кўп қаватли уйлардаги 300 та, “Султонали Машҳадий” кўчаси 15 та ва 2 та кўп қаватли уйлардаги жами 110 та ва 50 та ерли аҳоли хонадонлари ҳамда манзилдаги барча улгуржи истеъмолчилари табиий газ таъминотидан вақтинчалик тўхтатилади. Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
“Navoiyshahargaz” газ таъминоти бўлими томонидан “Тинчлик” маҳалласи истеъмолчиларини табиий газ билан таъминловчи ўрта босимли газ қувурларидан аниқланган газ сизиб чиқиш ҳолатини бартараф этиш ишлари олиб борилди. Шу муносабат билан 9 февраль куни соат 09:00 дан 17:00 га қадар ушбу ҳудуддаги 742 та аҳоли ва улгуржи истеъмолчилар учун табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилди. Таъмирлаш ишлари якунига етгач, табиий газ таъминоти қайта тикланди.
Корхоналарда қазиб чиқариш ва ишлаб чиқариш ишлари режалаштирилган режимда олиб борилмоқда. Барча корхоналарда 24 соатлик навбатчилик ташкил қилинган.
Эслатиб ўтамиз, электр энергияси таъминоти билан боғлиқ масалалар бўйича 1154 ҳамда газ таъминоти масалалари бўйича 1104 қисқа телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.