Жорий йилнинг 9 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов, Энергетика вазири Aлишер Султонов ва бошқа масъул мутахассислардан иборат делегация Навоий вилоятининг Кармана туманида қуввати 100 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси қурилиш майдонига ташриф буюрди.
Мазкур станция Президентимизнинг 2020 йил 14 апрелда “«Навоий вилоятида қуввати 100 МВт бўлган фотоэлектрик станцияни қуриш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Давлат-хусусий шериклиги асосида Бирлашган Араб Амирликларининг “Abu Dhabi Future Energy Company – Masdar” компанияси билан ҳамкорликда Навоий вилоятининг Кармана туманида қуввати 100 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси қурилмоқда.
Ҳозирги кунда ер майдонида бошланғич ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу жараёнда, мутахассислар учун лагерлар қуриш, техник сув ва электр энергияси ҳамда ахборот технологиялари ва коммуникация воситалари билан таъминлаш ишлари олиб борилмоқда. Лагерлар пойдеворлари қуриб битказилди. Ҳозирда, ер майдонини текислаш ва тўсиқлар билан ўраб чиқиш ишлари якунланган бўлиб, электр станцияси 2021 йилнинг тўрттинчи чорагида ишга туширилиши режалаштирилган.
Мазкур инвестиция лойиҳасининг умумий қиймати 110 миллион АҚШ долларига баҳоланган ва инвестор (“Masdar” компанияси) томонидан 100 фоиз тўғридан-тўғри молиялаштирилади.
Ўзбекистон Республикаси
Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати